"Барселона" президенти Жоан Лапорта, шунингдек, клубнинг собиқ бош мураббийлари Луис Энрике ва Эрнесто Вальверде RFEF ҳакамлар техник қўмитаси собиқ вице-президенти Хосе Негрейрага эҳтимолий ноқонуний тўловлар бўйича иш доирасида гувоҳ сифатида сўроқ қилинади.
Бу ҳақда COPE хабар бермоқда. Манбага кўра, Лапорта ва "блауграна"нинг собиқ мураббийларини чақириш тўғрисидаги қарорни судья Алехандра Хил қабул қилган. Прокуратуранинг фикрича, уларнинг кўрсатмалари клуб ва Негрейра ўртасидаги эҳтимолий алоқалар тафсилотларини аниқлашда муҳим аҳамиятга эга бўлиши мумкин. Мажлис санаси кейинроқ белгиланади.
Аввалроқ иш доирасида "Барселона"нинг собиқ президентлари Сандро Росель ва Жозеп Мария Бартомеу кўрсатма берган, улар аллақачон ишда айбланувчи сифатида иштирок этишмоқда. Терговнинг таъкидлашича, 2001-2018 йиллар оралиғида Негрейра клубдан маслаҳат хизматлари учун 7,5 млн евро атрофида пул олган. Шу билан бирга, 2024 йил май ойида суд порахўрлик бўйича айбловларни вақтинча бекор қилган бўлса-да, тергов давом этмоқда.
ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди.
Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Брентфорд» устози Кейт Эндрюснинг биринчи бўлимида Абдуқодир Ҳусанов майдондан четлатилиши керак эди, деб ҳисоблаётгани ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Рауф Инилеев Жаҳон чемпионати олдидан терманинг имкониятлари, барқарорлик ва асосий футболчилар соғлиғининг аҳамияти ҳақида фикр билдирди.
БМТ Бош котиби Антониу Гутерреш ўзининг матбуот хизмати орқали Ғазо сектори аҳолисининг тўртдан уч қисмидан кўпроғи озиқ-овқат етишмовчилиги хавфи остида эканлигини маълум қилди.
Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) Ростов вилояти бошқармаси жазони ижро этиш колониясида уч нафар Ўзбекистон фуқароси томонидан «режалаштирилган теракт»нинг олди олинганини маълум қилди.
Бу ҳужумлар Суриянинг марказий қисмида содир этилган террорчилик ҳужумида икки нафар АҚШ армияси аскари ва бир АҚШ фуқароси ҳалок бўлгани ортидан Доналд Трампнинг жавоб зарбаси ҳисобланади.
Ноқонуний орган савдосидан тушган маблағ гуруҳ аъзолари – сотувчилар, вербовщиклар ва уюштирувчилар орасида тақсимланади. Қора бозорда буйрак нархи Жанубий Осиёда $6 300, АҚШда $334 000гача бўлиши мумкин. Донорлар энг яхши ҳолда $1 000–$10 000 олади.
Буюк Британия Ташқи ишлар, Ҳамдўстлик ва тараққиёт масалалари вазирлиги (FCDO) 18 декабр куни санкциялар рўйхатини янгилаб, унга Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган тўртта компания ва тадбиркор Рустам Мўминовни киритди.
Россия Украинага қарши уруш бошлаган 2022 йилнинг феврал ойида президент Владимир Путиннинг босқин режасини Кремлдаги барча мансабдорлар ҳам бир овоздан қўллаб-қувватламаган. The New York Times газетаси суриштирувлари ана шундан далолат беради.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.