КХШТ Коллектив хавфсизлик кенгашининг навбатдаги сессияси келаси йилнинг тўртинчи чорагида Минскда бўлиб ўтади.
КХШТнинг асосий мақсади КХШТга аъзо давлатларнинг хавфсизлигини таъминлашдан иборат.
«Шу билан бирга, КХШТдаги фаолиятида устуворлик ҳамон сиёсий ва дипломатик воситаларга берилган», - деди ташкилот бош котиби Станислав Зась.
▪️Кеча Ереванда КХШТ саммити бўлиб ўтди. Иштирокчилар бир қатор ҳужжатларни имзоладилар. Хусусан, КХШТ тинчликпарвар қўшинларини замонавий қурол-яроғ, ҳарбий ва махсус техника билан таъминлаш тўғрисида қарор қабул қилинди. Шунингдек, КХШТни радиациявий, кимёвий ва биологик ҳимоя ва тиббий таъминлашни биргаликда шакллантириш тўғрисида қарор қабул қилинди.
▪️Келгуси йилдан бошлаб Имангали Тасмагамбетов КХШТ Бош котиби бўлади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов тўп тепаётган "Манчестер Сити" бугун, 17 декабрь куни Англия Лига кубоги чорак финали доирасида ўз майдонида "Брентфорд"ни қабул қилади.
Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.