КХШТ Бош котиби Москвадаги терактни шарҳлади

КХШТ Бош котиби Москвадаги терактни шарҳлади

Россия Федерациясидан мигрантлар чиқиб кетиши Марказий Осиёда русофобия кайфиятини фаоллаштиради, деди КХШТ Бош котиби Имангали Тасмагамбетов “Инерфакс”га берган интервьюсида Москвадаги терактни шарҳларкан.

Марказий Осиё мигрантларига босим ўтказадиган қадамлар ташланиши уларнинг Россиядан оммавий равишда чиқиб кетишига олиб келади, деди у. Муаммо фақат шунда эмас, бу ҳолат РФ иқтисодиётининг айрим йўналишларига ҳам салбий таъсир кўрсатади. Хусусан, биринчи навбатда Марказий Осиё мамлакатларида русофобия ва Россияга қарши кайфиятни рағбатлантиради. Оқибатда давлатлараро муносабатларга ҳам путур етиши мумкин. Теракт ташаббускорлари шу йўл билан ўз мақсадларига яқинлашмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!