Бугун хусусий ва давлат телеканалларидан намойиш қилинаётган турк сериаллари ижтимоий тармоқларда кескин муҳокамаларга сабаб бўлаяпти. Ҳамма ўз дунёсидан келиб чиқиб мулоҳаза билдиряпти. Ва ҳамма ўз нуқтаи назаридан келиб чиқиб ҳақ.
Сериаллар одамларга таъсир қилиш-қилмаслиги бу мутлақо бошқа масала. Тан олишимиз керак, бизнинг авлод Мексика ва Корея сериалларига термулиб улғайган. Таъсирига келсак, оила муҳити, тарбия ва шу каби бошқа омиллар бизни асраган бўлиши мумкин. Бироқ бугун бизники каби бегона эркак тугул, бегона аёлга дуч келганида рўмоли билан юзини ёпадиган момолар, дарвозадан ичкарига кираётганда томоқ қириб хонадон аёлларига эркак киши келаётганига ишора берадиган боболар йўқ. Бугуннинг оталари хорижда ишлаяпти, боболар киракашлик қилади, уйда ўтирганиям аллақачон хотиннинг таъсирига тушиб қолган, ўзи ҳам уйдаги аёллар билан қўшилиб сериал кўради. Бугуннинг бувилари гўзаллик салонларига бориб сочини турмаклатиб, тирноғини бўятиб гап-гаштаклардан бери келмайди. Гап гаштакдан бўшаганлари ҳам сериал кўриб, телефон ўйнашдан бери келмайди. Хуллас, демоқчи бўлганим, сиз болангиздан Сенинг қаҳрамонинг ким? деб сўраганмисиз?
Мен айни мавзуда бешинчи синф ўқувчиларидан ижодий иншо олгандим. Ўқувчиларимнинг севимли қаҳрамонлари сериал қаҳрамонлигини билиб ҳангу манг бўлиб қолдим. Тоҳир Калели, Нафас, Йигит, Амир Козжуўғли, Ниҳон, Камол ва ҳоказоларнинг номини ўқиб ўқувчиларимга нима дейишни билмадим. Ким айбдор? Ҳаммамиз ёппасига телеканалларни айблаймиз. Балки улар ҳам қисман айбдордир. Лекин асосий айбдор ўзимиз ота-оналар эмасмизми? Фарзандимиз билан дарс тайёрлаш, китоб ўқиш, китоб қаҳрамонлари ҳақида гаплашиш ўрнига уззукун телевизорга мўлтираганимиз етмагандай, кечқурун ҳам сериал томоша қиламиз. Ёнгинамизда эса болаларимиз бизга қўшилиб сериал қаҳрамонлари билан бирга яшаяпти. Болангиз Амирни, Тоҳирни, Ниҳонни қаҳрамон деб билса, сиз ўзингиздан ўпкаланг, муҳтарам ота-она! Фарзандингиз учун ҳавас қиларли қаҳрамон бўлолмаётганингиздан хафа бўлинг. Дилбандингиз сизга эмас, алалкимлар пул учун ўйлаб топган аслида йўқ одамларга талпиниб ўсаётганидан ўкининг!
"Агар бугун сионистик режим ўз адашуви туфайли аҳмоқлик қилиб тажовуз қилишга журъат этса, шубҳасиз, ўзининг заиф ва кичик ҳудудига қақшатқич ва қатъий жавоб олади".
Федерация Кенгашининг конституциявий қонунчилик ва давлат қурилиши қўмитаси раиси Андрей Клишас ҳуқуқий жиҳатдан Совет Иттифоқи энди мавжуд эмаслигини таъкидлади.
Тегишли лицензия ва рухсатномаларсиз заргарлик буюмлари савдоси билан шуғулланаётган мазкур шахсга тегишли автотранспорт воситаси кўздан кечирилганида эса яна 359 дона заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.
АҚШ илгари уранни бойитишни бутунлай тўхтатишни талаб қилган эди, чунки у ядро қуроли яратишда ишлатилишидан хавотирда эди. Теҳрон эса бу айбловларни бир неча бор рад этган.
27 май куни кечқурун у Аргентинага ташриф буюрди. Музокара давомида Милей ва Кеннеди, жумладан, "сиёсат ва коррупциядан холи бўлган" Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотига муқобил ташкилот яратиш масаласини муҳокама қилди.
Россия Германиянинг Украина учун ракеталар учиш масофаси бўйича чекловларни бекор қилгани ҳақидаги маълумотларни текширади. Лавровнинг айтишича, Германия тўғридан-тўғри урушга аралашмоқда.
USGS вакили Сара Минсоннинг сўзларига кўра, Сан-Францискода 2055 йилгача Big One деб аталаётган кучли зилзиланинг содир бўлиш эҳтимоллиги 72 фоизга етган.
АҚШнинг Украина масалалари бўйича махсус вакили Кит Келлог Қўшма Штатлар Украинадаги можарони тинч йўл билан ҳал этиш учун 22 банддан иборат режа ишлаб чиққанини маълум қилди.
Мақолада қайд этилишича, 2023 ва 2024 йилларда Patriot тизимлари Россиянинг баллистик ракеталарини тутиб қолишда нисбатан самарали бўлган. Аммо 2025 йил май ойи охиридан бошлаб Украина бундай ракеталарни уриб туширишда қийинчиликларга дуч кела бошлаган.
Таҳлилчиларнинг ҳисоб-китобларига кўра, бу режани амалга ошириш - деярли бутун Украинани босиб олиш учун 91 йил ва Россия аҳолисининг учдан бир қисмигача талаб этилади.
Украина Ташқи разведка хизмати Россиянинг 20 та заводи ҳақида ишончли маълумотларга эга. 2024-2025 йиллар мобайнида Россия ва Хитой ўртасида авиация соҳасидаги ҳамкорликнинг камида 5 та ҳолати қайд этилган.
Украина Фавқулодда ҳолатлар давлат хизмати маълумотларига кўра, Хмелницкий вилоятида тўрт киши ҳалок бўлгани ва беш киши яралангани ҳақида хабар берилган.
Истанбулда ўтказилган Украина ва Россия делегациялари ўртасидаги музокаралар пайтида тўрт тилда таржима ташкил этилди, бу эса томонларга самарали ахборот алмашиш имкониятини яратди.
Ғазо ҳукуматининг Оммавий ахборот воситалари бошқармаси анклавда озиқ-овқат етишмаслиги туфайли ҳомиладор аёлларда 300 та ҳомила тушиши ҳолатини қайд этди.
Қайд этилишича, ҳозирда Россия қўшинлари Беловод ва Локни шаҳарларига босимни давом эттирмоқда, у ерда шиддатли жанглар кетмоқда. Мақсад - "буфер зона" яратиш.
АҚШ Ҳарбий разведка бошқармасининг (DIA) "2025 йилгача глобал таҳдидларни баҳолаш" йиллик ҳисоботига кўра, Москва Украинага қарши урушда ўз мақсадларига эришишни давом эттирмоқда.
Украина Қуролли кучлари маълумотига кўра, 24 майга ўтар кечаси Россия Украинага 250 та дрон ва 14 та “Искандер-М” баллистик ракетаси билан ҳужум қилган.
Унга биринчи ёрдам кўрсатилиб, вақтинча сақлаш учун вилоят кинология марказига олиб келинган ҳамда алоҳида парваришга олиниб, тиббий кўрикдан ўтказилган.