Курдлар Швециянинг НАТОга киришига тўсқинлик қилиши мумкин

Курдлар Швециянинг НАТОга киришига тўсқинлик қилиши мумкин

Мамлакатнинг ҳамма аҳолиси ҳам иттифоққа қўшилишга рози эмас. Улар орасида курдлар ҳам бор, дейилади CNN хабарида.

“НАТОга аъзо бўлиш бизни янги можаролар ва, эҳтимол, янги урушларга олиб келади”, - дейди курдлардан бири телеканалга берган интервюсида.

Бугун НАТОнинг Брюсселдаги штаб-квартирасида Швеция, Финляндия ва Туркия делегациялари музокаралар олиб бормоқда.

Турклар билан ҳарбий тўқнашувлар содир бўлган курдларга шимолий мамлакатларнинг бошпана бергани Анқарага ёқмайди. Тўғри, Стокголм ва Хелсинки уларга бошпана берганини инкор этади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!