Мадагаскарнинг шимоли-ғарбий қисмига соатига 210 км тезликда шамол эсиб, кучли ёғингарчилик билан кучли тропик циклон "Фитиа" ҳужум қилди.
Бу ҳақда Madagascar Tribune газетаси Мадагаскар метеорология хизматига таяниб хабар берди.
Маълумотларга кўра, Буэни, Мелаки ва Бецибука туманлари фалокат зонасида. Циклон жануби-шарққа силжиб, марказий платога таъсир қилиши кутилмоқда. 24 соат ичида ёғингарчилик миқдори 50 дан 150 мм гача етиши кутилмоқда, бу эса кутилмаган дарё сув сатҳи, сув тошқини ва кўчкиларга олиб келиши мумкин.
Кандрехува Маэватанана туманлари учун қизил, Бунгулава, Анказубе, Андзузурубе ва Царатанана туманлари учун эса сариқ огоҳлантириш эълон қилинди. Пойтахт Антананариво аҳолиси, шунингдек, қўшни Амбатоулампи, Алоутра, Мандзакандриана ва Амбоуҳидратримоу туманлари аҳолиси ҳам огоҳлантириш олди.
Журналистларнинг таъкидлашича, “тозалаш” кўламининг кенгаяётгани Хитойда нафақат коррупцияга, балки сиёсий садоқатга тобора кўпроқ эътибор қаратилаётганидан далолат беради.
Қирғизистон меҳнат муҳожирлари учун полисларни расмийлаштиришдан бош тортгани учун Россияга қарши ЕОИИ судига даъво аризаси киритди, деб хабар берди Жогорку Кенешнинг меҳнат, соғлиқни сақлаш, аёллар ва ижтимоий масалалар қўмитаси йиғилишида.
Бошловчининг: «Одамлар ўзига зарар бераётганини тушуниб етиши учун нега давлат худди „болға“ каби тепасида туриши керак?» деган саволига жавобан, Саида Мирзиёева асл ўзгаришлар секин-аста, вақт ўтиши билан рўй беришини айтди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикасига расмий ташрифи доирасида мамлакатимиз Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Туркия Биринчи хоними Эмине Эрдоған билан биргаликда “Анқара Палас” музейи билан танишди.
Тезкор-қидирув тадбирлари жараёнида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан сохта киллер ишга жалб қилинган. Фуқаро унга 2,2 минг АҚШ доллари тўлашни ваъда қилган.
АҚШдаги нуфузли таҳлил маркази – CSIS (Center for Strategic and International Studies) Россия ва Украина ўртасидаги урушда ҳар икки томон кўрган йўқотишлар бўйича ҳисобот эълон қилди.
Иссиқхона фаолияти билан шуғулланадиган тадбиркорлар учун маҳсулотларни етарли ҳарорат билан таъминлаш муҳим ҳисобланади. Айниқса, қишнинг совуқ кунларида иссиқхонани иситиш кўп ҳаракат ва харажат талаб қилади. Бу борада тадбиркорлар учун энг самарали ечим — қулай ҳудуд танлашдир. Хусусан, Сурхондарё вилояти табиий иссиқ иқлими, қулай муҳит ва шарт-шароитлари билан айнан иссиқхонада маҳсулот етиштирувчилар учун жуда қулайдир.
Таҳлиллар шуни кўрсатдики, сохта гувоҳномаларни олган фуқароларнинг 455 нафари 1 305 марта йўл ҳаракати қоидаларини бузган, 9 нафари йўл транспорт ҳодисаси содир этгани оқибатда, 6 нафар фуқаро тан жароҳати олган ва 3 нафари вафот этган.
Истанбулда ўзбекистонлик Дурдона Ҳакимованинг ўлдирилиши бўйича тергов давом этмоқда. Аёлнинг жасади Шишли туманидаги чиқинди қутисидан топилган. Бу жиноят кенг жамоатчилик эътирозига сабаб бўлди.