Эрон расмийлари Қўшма Штатлар билан баҳсли масалалар бўйича музокараларни ташкил қилишда ютуқларга эришдилар.
Бу ҳақда Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний ижтимоий тармоқларда ёзди.
"Устувор музокаралар учун асос яратиш устида ишлар давом этмоқда", деб таъкидлади у.
Ларижоний бу иш "ахборот уруши яратган муҳитга қарамай" амалга оширилаётганини таъкидлади. Шунингдек, у Вашингтон Теҳрон билан учинчи томонлар орқали алоқа ўрнатишга ҳаракат қилаётганини ёзди.
Сўнгги ҳафталарда АҚШ президенти Дональд Трамп Теҳрон билан асосий баҳсли масалалар бўйича келишувга эриша олишига бир неча бор умид билдирди. Бу баёнотлар Эрон яқинида Америка кучларининг катта қисми тўпланган бир пайтда янгради.
АҚШнинг ҳозирги маъмурияти, бошқа нарсалар қатори, Теҳрондан ядровий ишлаб чиқаришдан воз кечишни ва ракета дастурини чеклашни талаб қилмоқда.
Ижтимоий тармоқларда "Кийим-кечак дўкони рекламаси одоб-ахлоқ меъёрларига мос келмайдиган тарзда жойланиб, миллий ва оилавий қадриятларга зид образ ва ибораларда берилгани...” жамоатчилик томонидан кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Саудиялик машҳур спорт журналисти ва телебошловчи Валид Ал Фараж "Ал Наср" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг охирги вақтлардаги хатти-ҳаракатларига кескин муносабат билдирди.
Янцзи дарёсида барпо этилган “Уч дара” (Санся) тўғони бугунги кунда дунёдаги энг кучли ГЭС сифатида тан олинган. Унинг узунлиги 2300 метрдан ортиқ, баландлиги эса 181 метрни ташкил этади.
АҚШ молия вазири, шунингдек, Россияга қарши янги санкцияларнинг жорий этилиши Украина бўйича музокараларнинг қай йўсинда боришига боғлиқлигини қўшимча қилди.
Учрашувда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида олий даражадаги ўзаро ишонч ва яқин мулоқотга асосланган муносабатлар анча жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Қувонарлиси, 2025 йил икки томонлама ҳамкорлик учун муҳим ва самарали босқич бўлди.
Кубада жиддий ёқилғи танқислиги кузатилмоқда ва таъминот тўлиқ тўхтаса, орол инфратузилмаси учун ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин, деб ёзади The Guardian.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикасига расмий ташрифи доирасида мамлакатимиз Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Туркия Биринчи хоними Эмине Эрдоған билан биргаликда “Анқара Палас” музейи билан танишди.