Россия ва Америка делегациялари ўртасида музокаралар Майамида бўлиб ўтди.
Музокара гуруҳларига АҚШ Президентининг элчиси Стив Уиткофф ва Россия Президентининг элчиси Кирилл Дмитриев бошчилик қилди.
Уиткофф Дмитриев билан Россия-Украина урушини тугатиш бўйича музокаралар самарали бўлганини таъкидлади.
"Бугун Флоридада Россиянинг махсус элчиси Кирилл Дмитриев Украина можаросини тинч йўл билан ҳал қилиш бўйича АҚШ воситачилик саъй-ҳаракатлари доирасида самарали ва конструктив учрашувлар ўтказди. Ушбу учрашув бизга Россия Украинада тинчликни таъминлаш учун ишлаётганига умид бағишлайди ва биз АҚШ Президенти Дональд Трампга узоқ муддатли ва мустаҳкам тинчликни топишдаги ҳал қилувчи роли учун миннатдормиз", деб ёзди Уиткофф.
АҚШ делегацияси таркибига Уиткоффдан ташқари, тадбиркор ва АҚШ Президентининг куёви Жаред Кушнер, Ғазначилик котиби Скотт Бессент ва АҚШ Умумий хизматлар маъмуриятининг Федерал харид хизмати комиссари ва Оқ уйнинг катта маслаҳатчиси Жош Груенбаум кирган.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Бош прокуратура ахборот хизмати терговга қадар текширув давомида InfinBANK АТБ Қўқон филиали кредит бўлими мутахассиси А.Т. гумонланувчи сифатида қўлга олинганини маълум қилди
Шунингдек, қўлга олиш жараёнида воқеа жойидан қочишга уринган тадбиркорнинг ёнидан 14,5 минг АҚШ доллари ва 6 млн 250 минг сўм пул маблағлари ҳам олинган.
Дастлабки маълумотларга кўра, қайиқда ўнлаб одамлар бўлган ва уларнинг бир қисми қутқариб қолинган. Ҳодиса жойида қутқарув хизматлари иш олиб бормоқда.