Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков Доналд Трампнинг сайловда мақтаниши «муболаға» бўлганини айтди.
Доналд Трампнинг Россия-Украина урушини 24 соат ичида тугатиши мумкинлиги ҳақидаги даъвоси Кремль томонидан рад этилди.
Россия президенти Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков АҚШнинг сайланган президентининг мақтаниши «муболаға» эканини айтди.
РТ Интернатионал нашри хабар қилган Песков ўз нутқида шундай деди: «Албатта, [Трамп] буни бир кечада бажаришини айтганида, бу қандайдир муболаға эди.»
У можарони тугатиш учун сеҳрли таёқча йўқлигини айтиб, қўшимча қилди: «Агар янги [АҚШ] маъмурияти можарони давом эттиришдан кўра тинчликка интилса, бу аввалгисидан яхшироқ бўлади».
Трамп ўз даъвосини ўтган йилнинг май ойида шаҳар ҳокимияти йиғилишида айтган эди. У шундай деди: «Улар ўлишмоқда, руслар ва украинлар. Мен уларнинг ўлишларини тўхташини хоҳлайман. Ва мен буни қиламан - буни 24 соат ичида бажараман.»
22 декабрь куни Тошкент шаҳридаги "Ҳумо арена" мажмуасида хоккей бўйича КХЛ доирасидаги "Динамо" Минск ва "Спартак" Москва жамоалари ўртасидаги ўйин ўтказилганди.
Украина Россиянинг олға силжишини тўхтатишга қодир эмас, бу ҳақиқат. Бу ҳақда америкалик разведканинг собиқ ходими Скотт Риттер YouTube'даги i Judging Freedom каналида айтиб ўтди.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Озарбайжон ҳаво йўллари самолётининг Ақтауда қулашига Россиянинг “ер-ҳаво” тоифали ракетаси сабаб бўлган. Бу ҳақда Euronews, Reuters ва бошқа ОАВ Озарбайжон ҳукуматидаги манбаларга таяниб хабар берди.
Бу ҳаракат Аббос режимининг Женинга ҳужуми пайтида Ал-Жазира "нифоқ уруғини сепмоқда ва ички низоларни қўзғатмоқда" деган айбловлар фонида амалга оширилди.
Европа Иттифоқи томонидан электромобилларга бож жорий этилишига қарамай, Хитой 2025 йилда жаҳон бозорида энг йирик автомобил етказиб берувчиси бўлиб қолади.
Нашрнинг ёзишича, янги тадқиқотлар шуни кўрсатдики, Буюк Британиянинг душманлари ҳарбий харажатларни кўпайтирмоқда, аммо Буюк Британия мудофаа учун ЯИМнинг 2,5 фоизини таъминлай олмаяпти.