Кредит таътили билан боғлиқ имтиёз кимларга берилмоқда?

Кредит таътили билан боғлиқ имтиёз кимларга берилмоқда?

Кеча, АОКА ҳузуридаги штабда Марказий банк ахборот хизмати раҳбари Акмал Назаров иштирокида брифинг ўтказилди. Брифингда аҳолидан тушган айрим саволларга жавоб қайтарилди.

- Кредит таътили билан боғлиқ имтиёз кимларга берилмоқда?

- Кредит тўловларини кечиктириш бўйича амалга оширилаётган чоралар коронавирус пандемияси натижасида молиявий қийинчиликка учраган ҳам жисмоний шахслар, ҳам тадбиркорлик субъектлари учун мўлжалланган.

Коронавирус пандемияси натижасида тадбиркорлик субъектларида кредитларни қайтариш билан боғлиқ салбий оқибатларни юмшатиш мақсадида 2020 йилнинг 1 октябрига қадар барча кредит ташкилотларига:

* молиявий қийинчиликларга учраган тадбиркорлик субъектларининг кредитлари бўйича асосий қарз тўловларини ҳамда пул оқимлари фоиз тўловларини қоплаш учун етмаган тақдирда фоиз тўловларини кечиктириш;

* муддати ўтган қарздорликлар кечиктирилишида жарима санкцияларини қўлламаслик ҳамда ундирувни кредит таъминотига қаратмаслик бўйича Марказий банк томонидан тегишли тавсиялар берилди.

Бироқ бу дегани тўлов муддати узайтирилган даврда фоизлар ҳисобланмайди дегани эмас. Кредит бўйича тўлов муддатлари кечиктирилган даврда ҳам кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар ҳисобланиши давом этади ва кредит бўйича якуний тўловлар муддатларини узайтирилганлигини ҳисобга олган ҳолда, кейинги даврларда томонлар келишувига асосан бўлиб-бўлиб тўланади.
 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!