Краснодардаги кўп қаватли автотураргоҳнинг 3-қаватидан BMW пастга қулади
Мазкур аварияда уч киши ҳалок бўлди.
Ҳодиса натижасида BMW русумли автомашина Володя Головатого кўчасидаги савдо марказининг кўп қаватли тўхташ жойининг учинчи қаватидан Рашпильевская кўчасида йўл қисмига қулаб тушди.
Россия жанубида кузатилган ҳодисада ҳайдовчи газ ва тормоз педалини адаштириб юборгани тахмин қилинмоқда.
Машина ичида бўлган 37 ёшли ҳайдовчи, хотини ва уларнинг 12 ёшли фарзанди вафот этган.
Бу ҳақда Россия Ички ишлар вазирлигининг Краснодар ўлкаси бўйича матбуот хизмати хабар берди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).