Коронавирусдан ўлим рейтингида етакчи давлат маълум қилинди

Коронавирусдан ўлим рейтингида етакчи давлат маълум қилинди

Чехия коронавирусдан ўлим даражаси юқори бўлган мамлакатларнинг анти-рейтингида етакчига айланди.

Бу ҳақда РИА "Новости" Чехия Соғлиқни сақлаш вазирлигига асосланиб хабар берди, демоқда "Jahon.uz".

Ушбу маълумотларга кўра, мамлакатда ҳар юз минг кишига 23,4 та ўлим  тўғри келмоқда. Белгия 22.1 билан иккинчи ўринни эгаллади. Ундан кейинги ўринлардаги давлатлар: Болгария - 17,2, Полша - 14,3, Словения - 14.

Сўнгги бир кун ичида Чехияда коронавирус юқтирган беморлар сони 3187 кишига кўпайган. Жами 491 минг бемордан 7 минг киши вафот этган. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!