Коронавирусдан ҳимоя мосламалари етишмаслиги туфайли 6 нафар шифокор вафот этди

Коронавирусдан ҳимоя мосламалари етишмаслиги туфайли 6 нафар шифокор вафот этди

Хитой расмийлари коронавирусдан ҳимоя мосламалари етишмаётганидан хавотирда. Ҳукумат томонидан шу вақтга қадар вирус билан касалланган ва вафот этган тиббиёт ходимларининг рақамлари келтирилди.

Касаллик авж олганидан бери олти нафар шифокор вафот этган ва яна 1716 нафари коронавирус юқтирган. Хусусан, ҳукуматни вирус ҳақида эрта огоҳлантиришга уринган Доктор Ли Венлианг ҳам бир ҳафта олдин ҳаётдан кўп юмган эди. Унинг вафоти жамоатчилик ғазаби ва қайғусини келтириб чиқарди.

Бугунга қадар 1300 дан ортиқ одам вирусдан вафот этгани айтилаётган эди. Сўнгги рақамларга кўра Хитойда 122 та янги ўлим қайд этилган, бу эса умумий ҳисобни 1 426 кишига қадар етказади.

Миллий соғлиқни сақлаш комиссиясининг маълумотларига кўра, инфекция юқтирганларнинг умумий сони 63 922 нафарга етди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!