Янги турдаги коронавирус билан Ер аҳолисининг учдан икки қисми касалланиши мумкин. Бу ҳақда инфекциянинг Хитойда тарқалишини тадқиқ қилаётган ЖССТ маслаҳатчиси, вирусолог Айру Лаонжинига таяниб, Bloomberg хабар берди.
Лонжинининг фикрича, касалликнинг тарқалишини карантингина секинлаштира олади. Бироқ Хитой ҳукумати тегишли чора-тадбирларни қўллашидан олдин коронавирус бошқа мамлакатларда ҳам қайд этилди. 13 февраль куни Хитой ташхис қўйиш усулини ўзгартирганини маълум қилганидан сўнг, бир сутка давомида касалликка чалинганлар сони деярли 15 минг кишидан ортиб кетди.
Лонжинининг қарашлари вирус билан касалланган одам инфекцияни бошқа икки-уч кишига юқтираётгани тўғрисидаги маълумотларга асосланган. Унинг сўзларига кўра, касалликни тезда аниқлаш имконини берадиган тестлар мавжуд эмаслиги сабаб коронавируснинг тарқалишини кузатиш жуда қийин, айрим касалларда эса у нисбатан осон кечмоқда.
COVID-19 вируси Ер аҳолисининг учдан икки қисмига тарқалиши мумкинлиги ҳақидаги фаразни Гонконг университети Халқ саломатлиги тиббиёти кафедраси профессори Габриэль Лунг ҳам қўллаб-қувватлаган. Лондондаги Империал коллежи тадқиқотчиси Нил Фергюссоннинг маълум қилишича, Хитойда коронавирусга чалинганлар сони кунига 50 минг кишини ташкил этиши мумкин.
Шифокорлар 13 февраль тонги ҳолатига кўра, янги турдаги коронавирус сабаб COVID-19 инфекцияси билан касалланган жами 48 206 кишини рўйхатга олган. Ўзбекистонда эса 13 февраль ҳолатига кўра коронавирусга чалинган беморлар йўқлиги маълум қилинган.
Ўзбек тадбиркори Жаҳонгир Ортиқхўжаев Туркияда 550 млн долларлик йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу лойиҳа икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Ортиқхўжаевнинг фикрича, Ўзбекистон ва Туркия тадбиркорлари ўртасида ишонч ва дўстлик алоқалари юқори.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.
Шу билан бирга, NDMA келгуси 12 дан 24 соатгача мамлакатнинг катта қисмларига таъсир қилиши кутилаётган кучли ёмғир ва момақалдироқ ҳақида огоҳлантирди.