Конгода этник гуруҳлар ўртасида тўқнашув юз берди, ўлим ҳолатлари кузатилди

Конго Демократик Республикасининг ғарбий қисмида, пойтахт Киншасадан 190 км узоқликда, жамоалараро тўқнашувда камида 19 киши, жумладан бир аскар ҳалок бўлди.
Бу ҳақда мамлакат алоқа ва оммавий ахборот воситалари вазири, ҳукумат матбуот котиби Патрик Муяя Катембве Вазирлар кенгаши йиғилишида маълум қилди, деб хабар беради “ТАСС”.
Унинг сўзларига кўра, тўқнашувларда теке ва яка миллатига мансуб жамоалар иштирок этган. Қайд этилишича, “Яка” жангарилари Марказий Конго провинсиясининг Киншаса провинсияси билан чегарадош ҳудудларида ўз фаолиятини кенгайтирмоқда.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).