Конгода 271 йўловчи бўлган кема чўкиб кетди

Конгода 271 йўловчи бўлган кема чўкиб кетди

Конго Демократик Республикасида 271 йўловчи бўлган кема чўкиб кетди. Бу ҳақда мамлакат ички ишлар, хавфсизлик ва анъанавий ҳуқуқ вазири Жакман Шабани маълум қилди.

Камида 271 киши бўлган ҲБ ла Саинтет кемаси мамлакат шимолидаги Болобо вилоятидаги Ледиба қишлоғи яқинида чўкиб кетди. У Мушидан Киншасага кетаётган эди. Мамлакат ҳукумати воқеа жойига тергов гуруҳи ва қутқарувчиларни юборган.

Вазирнинг сўзларига кўра, ҲБ ла Саинтет бортида бўлган одамларнинг тақдири номаълум. Ҳодиса Конгонинг ирмоғи Ква дарёсида содир бўлган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!