Бухоро вилояти Когон шаҳрининг собиқ ҳокими Ҳаким Ҳошимов 17 октябрь куни 58 ёшида оғир хасталикдан вафот этди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар берди.
2018 йилнинг 7 февралида Когон шаҳри ҳокими этиб тайинланган Ҳаким Ҳошимов Президент Шавкат Мирзиёевнинг Бухоро вилоятига ташрифи чоғида Когон шаҳрининг тўрт сектор раҳбарлари танқид остига олингандан сўнг, 2021 йилнинг 3 мартида лавозимидан озод этилган эди.
У шу куни сессиядан сўнг журналист ва блогерлар билан мулоқотда кейинги икки йилда ҳокимлик фаолиятини олиб боришида соғлиғи панд бераётганини билдирган. У ҳаётлик даврининг сўнгги икки йилида ошқозон ўсма хасталигини ҳамда оғир операцияни бошдан кечирган.
Маълумот учун, Ҳаким Ҳошимов 1963 йил Бухоро вилояти Вобкент туманида туғилган. 1985 йил Тошкент политехника институти тамомлаган.
2002—2004 йилларда Бухоро шаҳар Файзулла Хўжаев тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари, 2004—2010 йилларда Бухоро шаҳар ҳокимининг капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик ва ободонлаштириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари, 2010—2014 йилларда Осиё тараққиёт банки иштирокида Бухоро вилояти туманларини тоза ичимлик суви билан таъминлашни яхшилаш бўйича лойиҳани амалга ошириш гуруҳи раҳбари бўлган.
2014—2017 йилларда Бухоро вилояти «Сувоқова» ДУК бўлим бошлиғи, корхона бошлиғи ўринбосари, корхона бошлиғи, 2017—2018 йилларда Бухоро вилояти уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи лавозимларида фаолият юритган.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.