KNDS қурол концерни Leopard 2 танкининг янги версиясини намойиш этди

KNDS қурол концерни Leopard 2 танкининг янги версиясини намойиш этди

Leopard 2A-RC 3.0 танки махсус минора билан жиҳозланган, бутун экипаж эса корпус ичида жойлашади. Ишлаб чиқувчилар уни янги авлод MGCS танкининг ўзига хос версияси деб атади.

KNDS қурол концерни Leopard 2 танкининг янги версиясини намойиш этди

calendar

09:10

578

Leopard 2A-RC 3.0 танки махсус минора билан жиҳозланган, бутун экипаж эса корпус ичида жойлашади. Ишлаб чиқувчилар уни янги авлод MGCS танкининг ўзига хос версияси деб атади.

Фото: NIDS/NATO Multimedia Library

Германиянинг Krauss-Maffei-Wegmann ва Франциянинг Nexter компаниясини ўз ичига олган KNDS қурол ишлаб чиқарувчи компаниялар гуруҳи Leopard 2 асосий жанговар танкининг янги версиясини тақдим этди. Тақдимот 17 июн, душанба куни Париж яқинидаги Eurosatory 2024 халқаро кўргазмасида бўлиб ўтди.

Leopard 2A-RC 3.0 танки уч ўриндиқли шасси асосига қурилган. Экипаж уч кишидан иборат - командир, йўл кўрсатувчи ва механик-ҳайдовчи, ўқловчига эҳтиёж йўқ. Машина асосий қуролларнинг турли калибрларидан фойдаланишга қодир бўлган масофадан бошқариладиган махсус минора, шунингдек, ўн сония ичида учта ўқ отиш имконини берувчи автоматик ўқлаш тизими билан жиҳозланган. Махсус минора паст силуэтга эга бўлиб, у машина кўриниши эҳтимолини камайтиради ва зарарланган ҳудудни 30 фоизга қисқартиради.

MGCS танкининг технологик версияси

KNDS ишланмани Германия ва Франция томонидан биргаликда яратилаётган янги авлод MGCS (Main Ground Combat System) танкининг «муҳим технологик версияси» деб атади. Апрел ойида Германия мудофаа вазири Борис Писториус ва унинг француз ҳамкасби Себастен Лекорню Парижда лойиҳани амалга оширишда икки мамлакат мудофаа корхоналари ўртасида масъулиятни тенг тақсимлашни назарда тутувчи англашув меморандумини имзолаган эди.

Ушбу жараён давомида ишлаб чиқилган машиналар, режаларга кўра, тахминан 2040 йилдан бошлаб Германиянинг Leopard 2 ва Франциянинг Leclerc танклари ўрнини эгаллайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!