Киевда яна бир муаммо пайдо бўлди

Киевда яна бир муаммо пайдо бўлди

Киев Германиядан келган ўзиюрар гаубицалар учун эҳтиёт қисмлар етишмаслигига дуч келди, деб ёзмоқда Der Spiegel журнали.

Украинага Германиядан 14 та Panzerhaubitze 2000 ўзиюрар гаубицалари келтирилган. Бундесвер қурол тизимларига мунтазам техник хизмат кўрсатиш ва гаубицаларни иш ҳолатида сақлаш учун эҳтиёт қисмлар тўпламларига буюртма беришга улгуролмади.

Айни пайтда Германия томонидан Украинага етказиб берилган артиллерия тизимларининг муҳим қисми таъмирга муҳтож қолган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!