Киевда 400 дан ортиқ иссиқлик пунктлари очилди

Киевда 400 дан ортиқ иссиқлик пунктлари очилди

Шаҳар мэри Виталий Кличконинг сўзларига кўра, пунктлар ҳар куни ишлайди. Уларнинг аксарияти мактаблар ва бошқа ижтимоий муассасаларга жойлаштирилган.

Уйида бир кундан ортиқ электр энергияси бўлмаганлар иситиш пунктига келишлари мумкин. У ерда киевликлар ўз қурилмаларини қувватлантириши, иссиқ чой ичиши ҳамда ҳудуд бўйлаб қаерда дўкон ва дорихоналар ишлаётганини билиши мумкин бўлади.

Кличко, шунингдек, тез орада ҳар бир иссиқлик пунктида интернетга кириш пайдо бўлишини қўшимча қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!