"UzAuto Motors"нинг Chevrolet Cobalt автомобили Украинанинг Киев вилояти ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг танловига айланди. Бу ҳақда компания ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Украинадаги Chevrolet оммавий сегментининг расмий дистрибютори бўлган “Ravon Motors Ukraine” миллий полиция фаолиятида қулайликлар яратиш учун Cobalt автомобилларини етказиб берди.
Компания Киев вилояти полиция бошқармаси томонидан Cobalt сотиб олишда автомобилларнинг қулай нархи ва сифат борасидаги устунлиги асосий омиллар бўлганини таъкидлади.
"Украина Миллий полицияси ўз хизмат фаолиятида кўпгина турли автомобиль ишлаб чиқарувчиларнинг транспорт воситаларидан фойдаланади. Chevrolet Cobalt танлови ушбу автомобилнинг ўз сегментида юқори сифати ва ишончлилигининг яна бир тасдиғидир", дейилади хабарда.
Маълумот ўрнида ўтган йилнинг ноябрь ойида Қозоғистоннинг икки вилоятидаги полиция хизмати UzAuto Motors томонидан ишлаб чиқарилган Cobalt автомобилларини сотиб олган.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.