Фарғонада келин сепини МИБ орқали ундириб олди

Фарғонада келин сепини МИБ орқали ундириб олди

Қизиқ ҳолат келин сепини бермайман дейдиган куёвлар ҳам бор экан

Қонунчиликда виндикацион даъво деган тушунча бор (Фуқаролик кодекси 228-модда). Унга кўра, мулкдор ўз мол-мулкини бошқа шахснинг қонунисиз эгалигидан талаб қилиб олишга ҳақли дейилган. Бундай даъволар судларда кўп учраб туради, аммо бу сафаргиси тўй сепи ҳақида. Даъвогар билан жавобгар 2023 йил августда никоҳ қурган экан. Келишмовчилик сабабли ҳозирда бирга яшашмас экан. Энди келин (даъвогар) куёвдан (жавобгар) сепларини қайтаришни талаб қилмоқда.

Виндикацион даъво қоидаларига асосан келинга қуйидаги мол-мулкларни олиб беришга ФИБ Фарғона туманлараро суди 19.10.2023 йил кунги қарор чиқарган ва ижро ҳужжати ижро этишлик учун МИБ Фарғона шаҳар бўлими иш юритувигв 26.10.2023 йили келиб тушиб, ижрога қаратилган.

Ижро ҳужжатига асосан ундирувчи М.З. фойдасига қарздор А.А.дан жами 34 турдаги 10.920.000 сўмлик мулклар олиб берилиши кўрсатилаган:

" 1та стенка, 6 та катта кўрпа, 6 та кичик кўрпа, 8 та даврихона, ёстиқ, 1 дона тош ойна, 1 дона утюк, 1 дона тефаль, 1 дона утюк столи, 1 дона манти қозон, 2 дона тоғора, 1 дона пойафзал қўядиган, 4 та мевадон, 4 та чойнак, 35 та пахта гулли катта пиёла, 10 та мадонна пиёла, 10 та пахта гулли майда пиёла, 8 та стакан, 1 дона патнис, 33 та майда тарелка, 17 та коса, 30 та ош тарелка, 10 та лотка тарелка, 10 майда тарелка, 1 дона игрушка, 2 та сўзани, кийим-кечаклар, 2 та дастурхон, 2 та кўрпача, 1 дона кампал" ва шаҳсий кийим-кечаклар...

Ижро ҳаракатлари давомида давлат ижрочисининг 15.11.2023 йилги ҳамкор ташкилотлар иштирокидаги махсус талабномасига асосан ижро харакатлари 20.11.2023 йилига тайинланган.

Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида 20.11.2023 йил куни ундирувчи М.З.га қарздор А.А.дан жами 34 турдаги 10.920.000 сўмлик мулклар тўлиқ олиб берилган.

Қизиқ-а? Келинни сепини бермайман дейдиган "йигитлар" ҳам бор экан. Биз виндикацион даъво деса, доимо битта корхонанинг мулки бошқаси томонидан берилмаслигига оид ишларни гувоҳи бўлганмиз.

Аммо тўй сепи...


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!