Каземиро "Реал"дан "Манчестер Юнайтед"га ўтади

Каземиро "Реал"дан "Манчестер Юнайтед"га ўтади

"Реал" ярим ҳимоячиси Карлос Каземиронинг "Манчестер Юнайтед"га трансфери тафсилотлари маълум бўлди.

BBC журналисти Саймон Стоунга кўра, агар келишув ёпилса, бразилиялик футболчи 60 миллион евро эвазига “Реал”дан “Манчестер Юнайтед”га ўтади, яна 10 миллиони бонус сифатида берилади.

Шартнома 4 йилга ва яна бир мавсумга узайтириш имконияти билан имзоланади. Эслатиб ўтамиз, томонлар ўртасидаги келишув ҳали ёпилгани йўқ, бироқ “МЮ” ҳаммаси амалга ошишига умид қилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!