Катта тезликда машина ҳайдаш оқибатида вафот этган ҳайдовчига жаноза ўқилади

Катта тезликда машина ҳайдаш оқибатида вафот этган ҳайдовчига жаноза ўқилади

3 июнь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси катта тезликда машина ҳайдаш оқибатида вафот этган ҳайдовчи ўз жонига қасд қилган мақомида бўлиши ҳақида фатво берди.

«Газета.uz» ушбу шахсларга жаноза ўқилиши ёки ўқилмаслиги ҳақида изоҳ олиш учун Мусулмонлар идораси билан боғланди. Фатво бўлими мудири Ғуломжон Холбоев ушбу масалага ойдинлик киритди.

«Бизнинг ҳанафий мазҳабимизда ўз жонига қасд қилган кишига ҳам жаноза ўқилади. Шундай экан, тезликни оширгани сабаб ҳалок бўлган инсонга ҳам жаноза ўқилади», — деди у.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!