«Катта еттилик» ўрнида «катта ўнлик» тузиш таклиф этилди

«Катта еттилик» ўрнида «катта ўнлик» тузиш таклиф этилди

Россиялик депутат Константин Косачев дунёнинг етакчи давлатларини ўзида жамлаган «Катта еттилик» ўрнида «катта ўнлик» тузиш таклифи билан чиқди. У бу ҳақда “Фейсбук”даги саҳифасида ёзган.

Сенаторнинг фикрича айни дамда АҚШ, Япония, Франция, Германия, Британия, Канада, Италиядан иборат еттиликка Россия, Хитой ва Ҳиндистонни қўшмоқ даркор.

Косачевнинг сўзларига кўра, «ўнлик»ка қадар кенгайиш жаҳон сиёсатида векторлар, ёндашувлар ва форматларни ўзгартирувчи ҳодиса бўлади.

 

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!