Маълумотларга кўра, дунёда 55 миллион нафардан зиёд киши деменция хасталигидан азият чекмоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 2030 йилга бориб бу рақамлар 78 миллион, 2050 йилда эса 139 миллион нафарга етишидан хавотирда.
Асосан кекса ёшли одамларда кузатиладиган мазкур касаллик ақлий қобилият ва хотиранинг сусайиши билан намоён бўлади.
Бунга мия қон томирлари атеросклерози, инсульт, такрорий бош мия жароҳатлари, спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик, доимий қон йўқотиш каби омиллар сабаб бўлиши мумкин.
Хўш, бугун ана шу хасталикка қарши қандай самарали курашиш мумкин? Унинг олдини олиш учун қандай профилактик чоралар мавжуд? Дунё олимлари узоқ йиллардан буён шу ҳақда бош қотиришмоқда.
Ниҳоят ирландиялик тадқиқотчилар яқинда муҳим бир янгиликни эълон қилди. Унга кўра, деменция хавфини анча олдин, яъни касаллик пайдо бўлишидан 7 йил аввал аниқласа бўлади.
Бунинг учун олимлар махсус қон биомаркерини аниқлади. Маълум бўлишича, деменция хавф гуруҳига мансуб кишиларнинг қон таркибида P-tau181 оқсили даражаси ошиши қайд этилади.
Тадқиқот 7 йил аввал бошланганди. Ўшанда 64 ёш атрофидаги 54 нафар кишининг қонида ушбу оқсил даражаси ўлчанган эди.
Текширувлар етти йилдан сўнг яна такрорланди. Кўнгилли иштирокчилар бош мияси махсус сканер диагностикасидан ўтказилди.
Натижалар таққосланганда, бу гал ҳам қондаги P-tau181 даражаси ошиши қайд этилди. Мазкур ҳолат мияда кўп миқдорда бета-амилоид (Алцгеймер касаллигининг асосий омили) тўпланиши билан боғлиқ эканлиги маълум бўлди.
Тадқиқотчилар хулосасига кўра, қондаги P-tau181 оқсили миқдорини ўлчаш эрта босқичдаёқ касаллик ривожланишининг олдини олиш имконини беради. Натижада деменцияни даволашда юқори самарадорликка эришилади.
Ўзбек тадбиркори Жаҳонгир Ортиқхўжаев Туркияда 550 млн долларлик йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу лойиҳа икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Ортиқхўжаевнинг фикрича, Ўзбекистон ва Туркия тадбиркорлари ўртасида ишонч ва дўстлик алоқалари юқори.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.
Шу билан бирга, NDMA келгуси 12 дан 24 соатгача мамлакатнинг катта қисмларига таъсир қилиши кутилаётган кучли ёмғир ва момақалдироқ ҳақида огоҳлантирди.