Карлсоннинг Путин билан суҳбати журналистика ва сиёсат тарихига киради

Карлсоннинг Путин билан суҳбати журналистика ва сиёсат тарихига киради

“Россия Сегодня” медиа гуруҳи бош директори Дмитрий Киселев шундай фикр билдирди.

Интервью биргина Х ижтимоий тармоғида 11 соатда 90 миллион мартадан ортиқ кўрилди.

Киселёвга кўра, Карлсон ҳеч нарсага қарамай ўз ишини профессионал даражада бажарди ва ўзини АҚШ манфаатларидан келиб чиқиб иш тутган ҳақиқий америкалик эканлигини исботлади.

“АҚШ расмийлари солиқ тўловчиларнинг пулларини Россия билан урушга сарфлаши ҳақидаги қарорлари аҳмоқлигини тушунарли тарзда кўрсатишга ҳаракат қилди”, - деди Киселев.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!