Карло Анчелотти: "Эҳтимол, "Реал" охирги жамоамдир..."

Карло Анчелотти: "Эҳтимол, "Реал" охирги жамоамдир..."

«Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти анъанага кўра, ортда қолган 2024 йилги натижалар сарҳисоби учун Radio anch’io sport студиясида меҳмон бўлди.

Италиялик журналистлар аввало, Карло отани «Қироллик клуби» тарихидаги энг совриндор мураббийга айлангани билан табриклашди. Футбол мэтри эса «Мадрид»да ғалаба қозониш нисбатан осонроқ эканлигини тан олди. Суҳбат давомида яна ЧЛдаги вазият, футболдаги ўзгаришлар ва бошқа мавзуларда сўз борди.

ЧЛдаги вазиятга баҳо

- Ҳозирги устувор вазифа - «плей-офф» раундига ўтиб олиш. ЧЛ анча мураккаб турнир, албатта, муҳими, курашни давом эттириш учун имкониятимиз етарли. Европа миқё­сида қарасак, айни ҳолатда энг кучли клуб - «Ливерпуль». Арне Слот жамоаси муҳим ўйинларда ғалаба қозониш баробарида чиройли футбол кўрсатмоқда. Тушунарлики, март ва апрель ойларига тўғри келадиган турнир доирасида энг оғир учрашувларга тўлиқ тайёр бўлишимиз шарт. Ҳа, янги формат баъзи кутилмаган ҳодисотлар ва ноқулайликларни келтириб чиқарди. Лекин барчасини ўз жойига қайтариш учун бизда вақт ҳам, имконият ҳам бор, менимча.

Фонсека истеъфосига муносабат

- Истеъфо - мураббийлик фаолиятининг бир қисми. Жумладан, мени ҳам кўп марта ишдан бўшатишган. Бинобарин, жамоада қандайдир муаммо ёки тизим билан боғлиқ камчилик кузатилса, барча масъулият мураббий зиммасига тушади. Аслида «Милан» Фонсека бошқарувида ўйин сифатида бўйича чакки таассурот қолдирмаётган эди. Масалан, бизга қарши учрашувда ҳам ҳақли равишда ғалаба қозонди. Умуман, Фонсека истеъфосига айнан нима сабаб бўлганини унча тушунмадим. Эҳтимол, у раҳбарият талаби даражасида бар­қарорликни таъминлай олмагандир...

Футболчиларга умумий ёндашув

- Албатта, мураббийнинг футболчиларга муносабати жуда муҳим. Бу ҳатто раҳбарият билан алоқалардан-да каттароқ аҳамият касб этади. Жамоа - мураббийнинг ҳаёт йўли. Ҳар қандай мутахассис шогирдлари билан дўст тутуниши, шунинг баробарида ишга профессионал ёндашувни унутмаслиги керак. Қачон ўртада илиқ муносабат шаклланади? Қачонки, футболчиларга етарли даражада ўйин амалиёти берсангиз. Афсуски, бошланғич таркибга атиги 11 нафар ижрочи қўша оласиз, холос. Қолганлар захирада навбат кутишга мажбурлар. Айни шу жараён мураббийдан ҳам, футболчидан ҳам холислик талаб этади.

«Рома»да ишлаш эҳтимоли

- Тўғри, «Рома» билан яқин алоқадаман, бу клуб хотирамда абадий қолади. Лекин Мадридда ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман. Биласизми, «Реал» билан чемпионликни қўлга киритсангиз, дарҳол кейингиси ҳақида ўйлай бошлайсиз. Жамоада совринларга ташналик ҳеч қачон босилмайди. Айни ҳолатда клуб билан яна 2 йиллик шартномам бор. Эҳтимол, «Реал» мен учун охирги жамоадир. Яна ким билади?

Футболдаги ўзгаришлар

- Бугунги футболда ўзгаришлар кўп - технологиялар, ҳакамлик савияси, рақибларнинг бир-бирига ҳурмати... Умуман, ҳаммаси яхши томонга ўзгармоқда. Айни пайт фақат ўйинлар сони кўплигига эътироз билдириш мумкин. Дарқақиқат, тақвим ниҳоятда зич ва футболчилар катта куч сарфлашга мажбурлар. Яқин йилларда тақвим нисбатан енгиллаштирилишидан умидвормиз, зеро, шу зайлда давом эттиришнинг иложи йўқ. Ҳозирги тиғизлик йигитлар саломатлигини хавф остига қўйиш билан тенг. Захира лимитини янада ошириш? Йўқ, бунақаси энди ақлга сиғмайди. Ўйинлар сонини камайтириш ҳақида ўйлаш мақсадга мувофиқ. Умуман, бу масалага УЕФА ва ФИФА, Ла Лига каби ташкилотлар ечим топиши керак.

Нико Пас келажагига ишонч

- Никони диққат билан кузатиб боряпмиз. Ўйлайманки, бу йил Мадриддан ташқаридаги ривожланиш унга катта фойда келтиради. Фикримизча, Нико «Реал» келажагининг бир қисмига айланиши мумкин - у бунга қодир футболчи.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Россия чегарасида АҚШ ҳарбий кучлари

ЭРР хабар беришича, Қўшма Штатлар армиясининг бўлинмаси Россия чегарасидаги Эстония ҳарбий базасига жойлаштирилди.

Ижтимоий тармоқларда Фарғона каналида қиз оқиб келгани ҳақида видеолар тарқалди

Андижон вилояти, Избоскан тумани, Бештерак МФЙ ҳудудида "Катта Фарғона" каналидан ёш қиз оқиб келганлиги ҳақида ижтимоий тармоқларда видео тарқалди.

Бир вақтлар океаннинг энг кучли йиртқичи деб ҳисобланган "Улкан оқ акулалар" энди янги хавфли таҳдид билан юзма-юз келмоқда

Йиллар давомида улкан оқ акулалар океанларда бехавотир ҳукмронлик қилган. Бироқ, вазият ўзгарди - кутилмаган йиртқич уларни жарроҳлик аниқлигида нишонга олмоқда.

Зеленский Путинга ер айирбошлашни таклиф қилди

Бу ҳақда “Politico” нашри ёзган.

Пезешкиан АҚШ ва Исроилни қўрқитди

АҚШ ва Исроил Эронга зарба беришга журъат этса, Эрон юз баробар кўпроқ ядро объектлари қуради.

Дарёлари бўлмаган ва улкан нефть захираларига эга дунёдаги энг бой мамлакатлардан бири

Мамлакат дарё ва кўлларсиз ўз сув эҳтиёжларини қондириш учун инновацион усулларни ишлаб чиққан.

АҚШ ўзи учун энг катта хавфни эълон қилди

Бу ҳақда Штутгартда журналистлар билан суҳбат пайтида Қўшма Штатлар мудофаа вазири Пит Хегсет маълум қилди.

Россия телевидениеси армия Шимолий кореяликларни "тугатиб қўйганини" айтди, "янги тўда" кутилмоқда

Россия давлат телевидениесидаги Кремль тарғиботчиси Шимолий Корея аскарлари Украина билан урушда иштирок этаётганини тан олди.

Хонанда Ширин Абдуллаева оламдан ўтди

Ширин Абдуллаева наманганлик энг бой инсонлардан бири Баҳодир Абдуллаевнинг кичик қизи эди...

"Манчестер Сити" – "Реал". Тахминий таркиблар

Эртага Чемпионлар Лигаси ўтиш босқичи доирасида "Манчестер Сити" – "Реал" баҳси бўлиб ўтади.

Геологлар улкан олтин захирасини топиб олди

Узоқ вақт ер остида яшириниб ётган кон яқинда топилди ва ундаги олтин миқдори ҳайратланарли даражада кўп эканлиги аниқланди.

Актриса Феруза Норматова кибербуллингга учради

Бунақасига биринчи марта дуч келишим. Қип-қизил кибербуллинг, мен ҳатто маниакал кибербуллинг деган бўлардим.

Ўзбекистонда пенсия ва нафақалар миқдори оширилиши мумкин

Жорий йилнинг 4 февралида Статистика агентлиги «2024 йил декабр ойида ўтган йилнинг май ойига нисбатан ҳисобланган истеъмол нархлари индексидан келиб чиқиб, 2025 йил учун ҳисобланган минимал истеъмол харажатлари (МИХ) қиймати бир ойда киши бошига 669 минг сўмни ташкил этгани»ни маълум қилди.

Руслар митингга чиқди

"Бироқ биз доимо: "Сизлар учун пул йўқ", деган гапни эшитамиз".

Олимлар ядро қишидан омон чиқа оладиган бешта давлатни санаб ўтишди

Тадқиқотчиларнинг фикрича, Австралия, Янги Зеландия, Исландия, Вануату ва Соломон ороллари аҳолиси омон қолиши мумкин.

Танзила Нарбаева: “Ширин Абдуллаеванинг вафоти барчамизни чуқур қайғуга солди“

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева Ширин Абдуллаеванинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

Руслар СССР байроқлари билан ҳужумга ўтди

Украиналиклар ҳаммани йўқ қилди...

Кремлнинг ғалати баёноти

Музокаралар томони ҳатто имзоланган келишувларни ҳам бажармаётган вазиятда Москва қандай ҳаракат қилиши керак?" деган саволга жавоб берар экан, Песков шундай деди...

Борис Жонсон: Европа бошсиз товуқдек ваҳимага тушмоқда

Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Борис Жонсон Украинанинг Европадаги иттифоқчиларини бехабар ваҳима ва ўзини «бошсиз товуқлар»дек тутишда айблади .

Украина армияси мўъжизалар яратмоқда

Украина Қуролли Кучларининг Песчаноега ҳужумлари ҳақида ўтган ҳафтаёқ хабар берилган эди.

Мен ҳеч қачон АҚШ ва Россия ўртасида бизнинг иштирокимисиз қабул қилинган Украинага доир қарорларни қабул қилмайман — Володимир Зеленский

Зеленскийнинг бошқа баёнотлари...

Кремль Путин телефонда қандай гаплашишини ошкор қилди

Владимир Путин телефон орқали суҳбатлашаётганда, унинг ёнида...

Исроилнинг ҳужумлари келишувга қарамасдан давом этмоқда

Бугун эрталаб Исроил дронлари Рафаҳда Ғазо секторига гуманитар ёрдам етказилишини таъминлаётган полиция машинасини нишонга олди.

Европа қўшин тўплади. Улар Украинага юборилиши мумкин

Франция ва Британия аллақачон Украинага юборилиши мумкин бўлган 25 минг кишилик ҳарбий контингентни тўплаганини Олий Рада депутати Алексей Гончаренко маълум қилди.

Россияда қарияларни «мойка»да ишлатиш таклиф қилинди

Россиялик депутат қарияларни "мойка"да ишлатишни таклиф қилиб чиқди.

Перуда кўприк қулаши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди

Бундан ташқари, кўприкда юк ташувчи фургон ҳам бўлган. Автобус ва фургон дарёга қулаган.

Австриянинг Филлах шаҳрида пичоқ билан куролланган эркак одамларга ҳужум қилди

Ҳужум натижасида 14 ёшли бола ҳалок бўлди, яна беш киши жароҳат олди.

Малидаги олтин конида ўнлаб одам ҳалок бўлди

Мали Африкада олтин ишлаб чиқариш бўйича етакчи давлатлардан бири ҳисобланади, бироқ шу билан бирга, у дунёдаги энг камбағал давлатлардан бири ҳамдир.

Сирдарёда ўқитувчини урган аёл жиннихонага жойлаштирилди

Ушбу экспертиза хулосасида қайд этилишича, фуқаро Г.Х. ақлий заифлик енгил даражаси билан хасталанган ҳамда ҳуқуқбузарликни содир этган вақтда ўз ҳаракатларига жавоб бера олмаган.

Самарқандда машина бошқариб ЙТҲ содир этган ўқувчи ҳалок бўлди

Шунда машина йўл четига чиқиб кетган ва дарахтга урилган. Оқибатда йигит оғир тан жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилган.

Тошкентда вояга етмаган қизни меҳмонхонага олиб бориб, унга шилқимлик қилган эркак қамалди

Суд тиббий экспертизасининг 2024 йил 22 октябрдаги хулосасига кўра, қизга енгил жароҳат етказилган.

Юнусобод туманида Спарк пиёдани уриб юборди

ЙТҲ натижасида пиёда шифохонага олиб кетилиб биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган

Олимлар шаҳар канализация тизимида аллигаторларнинг кўплигини кўриб «ҳайрон қолишди»

Тадқиқотчиларнинг фикрича, бу ҳолат экологик онгли шаҳар режалаштириш ишларини келтириб чиқариши мумкин.

Россия нима учун Суданда база ўрнатмоқда?

Россиянинг Порт-Судан яқинида ҳарбий-денгиз базасини ташкил этиш режаси собиқ президент Умар ал-Башир давридан, 2019 йилдан бери ишлаб чиқилаётган бўлиб, дастлабки келишув 2020 йил ноябрда имзоланган.

Россия АҚШ ва Хитой қаторига қўшилиб, Африкадаги биринчи ҳарбий-денгиз базаси учун жой белгилади

Россия Африкада ўзининг биринчи ҳарбий-денгиз базасини ташкил этиш режаларини якунлаб, АҚШ ва Хитой каби жаҳон кучлари сафида ўз ўрнини мустаҳкамлади.

Россия ҳудудларига ҳужум: саноат зонаси ёнди, аэропортлар ёпилди...

Украина дронлари кечаси Россиянинг бир неча вилоятларига ҳужум қилди.

Хитой бир вақтнинг ўзида 100 дан ортиқ одамсимон роботларни тайёрлаш марказини ишга туширди

Шанхай расман ўзининг биринчи турли хил одамсимон роботларни тайёрлаш марказини очди, бу Хитойнинг робототехника соҳасидаги муҳим ютуқ ҳисобланади.

"Даҳшатли рақиб" - Олександр Усик ўзининг энг кучли рақиби номини айтди, бу Тайсон Фюри ёки Энтони Жошуа эмас

Айнан шу сабабдан Усик "Del Boy"ни ўзининг энг кучли рақиби сифатида алоҳида таъкидлайди.

Курск вилоятидаги қаттиқ жанглар: Россиянинг йўқотишлари 20 мингга яқин аскарни ташкил этди

Россиянинг Курск вилоятидаги йўқотишлари 20 мингга яқин аскарни ташкил этади, деб билдирди Украина бош қўмондони.

Исроил фаластинликларга атайлаб қўтир юқтирган: Озод этилган фаластинликлар қийноқ ва очлик аломатларини намоён этмоқда

Фаластин маҳбуслар жамияти шанба куни озод этилган сўнгги гуруҳ ҳақида маълумот бераркан, Исроил қамоқхоналаридан озод этилган ўнлаб фаластинликларда қийноқ ва очлик аломатлари кузатилганини айтди.