Карим Бензема: «Машқлардан олдин Қуръон эшитаман...»

Карим Бензема: «Машқлардан олдин Қуръон эшитаман...»

Франциялик футболчи, «Реал Мадрид» испания жамоасининг вице-сардори ва ҳужумчиси Карим Бензема ҳар спорт машғулотлари олди Қуръон карим оятларини тинглашини айтган.

Каримнинг оиласи асли жазоирлик. У ўзини чин мусулмон деб ҳисоблаганидан Испания ёзининг жазирама иссиғи ва машғулотлардаги қийинчиликларга қарамай, у ҳар Рамазон рўзасини тутади ва масжидларга ҳам кўп бориб туради.

«Ким менга гол уришимда ёрдам беради? Албатта, Аллоҳ» деб таъкидлаган интервьюларнинг бирида ҳужумчи.

Шунингдек, Карим Бензема хайрия ишлари билан ҳам машҳурдир. Футболчи уч миллион еврони Франциянинг Лион шаҳридаги масжид қурилишига эҳсон қилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!