Кардиологларнинг фикрига кўра, умр давомийлигини узайтириш учун икки маҳсулот ўрнига зайтун ёғини истеъмол қилиш керак.
Умрни озиқ-овқат маҳсулотлари ёрдамида узайтириш мумкин. Бунинг учун майонез ва маргаринни зайтун ёғига алмаштириш керак, холос. Бу ҳақида кардиологлар, Гарвард тиббиёт факультети вакиллари Америка кардиология коллежи журналига маълум қилди.
Юрак-қон томир касалликларининг келиб чиқишида озиқ-овқат маҳсулотларининг аҳамияти бўйича ўтказилган тадқиқотда 90 мингдан ортиқ кўнгиллилар иштирок этган.
Аниқланишича, 10 гр маргарин, майонез ёки сариёғни худди шу миқдордаги зайтун ёғига алмаштирилса, юрак-қон томир касалликларининг келиб чиқиш хавфи камаяди.
Гарвард олимларининг маълумот беришича, зайтун ёғини тез-тез истеъмол қилиш юрак-қон томир касалликларидан келиб чиқадиган ўлим ҳолатларини 19%га камайтиради.
Шунингдек, зайтун ёғи саратон касаллиги келиб чиқиш хавфини 17%га камайтиради.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.