Карантиндан сўнг инсонлар бир-биридан янада узоқлашадими?

Карантиндан сўнг инсонлар бир-биридан янада узоқлашадими?

«Коронавирус пандемияси туфайли карантин даври, эҳтимолки, одамларни кўпроқ ҳиссиётларга берилувчан қилиб қўяди», дейди оилавий психотерапевт, Британия Оила терапияси ассоциацияси раҳбари Рене Сингх.

Буюк Британияда карантин икки ҳафтадан кўпроқ вақтдан бери давом этмоқда: одамлар фақат озиқ-овқат, дори-дармон, уй ҳайвонларини пиёда сайр қилдириш ва қисқа жисмоний машқлар учунгина ўз уйларини тарк этишлари мумкин. Оралиқ икки метр масофани сақлаш тавсия этилмоқда, иккитадан кўпроқ одамнинг учрашувлари, дўстлар ва ҳатто қариндошлар билан кўришиш ҳам тақиқланган.

"Одамлар карантиндан кейин яна бир-бирларига яқинлашишликлари қийинми ёки йўқми деган савол тўғридан-тўғри хавф даражасига боғлиқ. Агар улар қайта юқтириш эҳтимоли бор деб ҳисобласалар, шубҳасиз, қучоқлашиш, қўл бериб кўришишдан қочишади”, - деди Сингх РИА Новостига берган интервьюсида.

У карантин ҳақида гапирганда, "ижтимоий масофа" эмас, "жисмоний масофа" атамасига риоя қилишни тўғри деб таъкидламоқда.

"Гап шундаки, биз аввалгидан кўра кўпроқ ижтимоиймиз, шунчаки алоқа онлайн тарзда бўлмоқда. Мен оилалар ва жамоалар томонидан кўрсатилаётган мослашувчанликдан, одамлар ушбу ўта оғир пайтларда бир-бирларини қандай қўллаб-қувватлаётганлари кўриб ҳайратда қолдим. Бу бизга ёрдам берадими? Албатта, ваҳоланки, ушбу ҳодиса оила аъзолар, дўстлар, қариндошлар ва бошқа одамлар билан яқинлашиш учун бу давр бўлди ", дейди терапевт.

У карантин пайтида эришилган одамлар ўртасидаги яқинликнинг янги даражаси жисмоний алоқада намоён бўлмаслигини таъкидлади, аммо яхши ишларда, шу билан бир-бирига, яхши тилаклар билдиришда, ўз навбатида мусиқа ёки санъат асарларига бўлган қизиқишнинг ортишида катта роль ўйнашини қўшимча қилди.

 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!