Учқудуқ туман маъмурий судида Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 54-моддаси (эпидемияларга қарши курашиш қоидаларини бузиш), 165-моддаси (фаолият билан лицензиясиз ва бошқа рухсат берувчи ҳужжатларсиз шуғулланиш) ҳамда 195-моддаси (ички ишлар органлари ходимларининг ўз хизмат бурчларини бажаришларига қаршилик кўрсатиш) да назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар ҳаракатлари бўйича Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида яшовчи 26 нафар фукарога нисбатан юритилган маъмурий иш кўриб чиқилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий суди матбуот хизмати" хабар тарқатди.
Аниқланишича, ушбу фуқаролар республикамиз ҳудудида карантин эълон қилинган бўлишига қарамасдан, 2020 йил 6 апрель куни ниқобсиз бўлиб, карантин туфайли белгиланган мажбурий қоидаларини бузишган ҳамда тегишли тартибда рухсати бўлмасдан, Учқудуқ туманидаги қўриқланмайдиган конлардан таркибида олтин зарраси бўлган тошларни қазиб чиқаришаётганлиги аниқланган. Шунингдек, ички ишлар органлари ходимларининг талабларига бўйсунмасдан, қочиб кетиш ҳақида бир-бирига айтиб, ички ишлар органлари ходимларининг ўз хизмат вазифаларини бажариш бўйича қонуний талабларини бажармасликка даъват этишиб, воқеа жойидан яширинишга ҳаракат қилишган.
Суд бу фуқароларнинг айби, улар берган кўрсатмаларидан ташқари билдирги, иш бўйича олинган тушунтириш хатлари, ашёвий даллилар ҳамда иш бўйича тўпланган бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топган деб ҳисоблади.
Учқудуқ туман маъмурий судининг 2020 йил 7 апрелдаги қарори билан 26 нафар ҳуқуқбузарларга маъмурий қамоқ ва жарима жазолари тайинланган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов тўп тепаётган "Манчестер Сити" бугун, 17 декабрь куни Англия Лига кубоги чорак финали доирасида ўз майдонида "Брентфорд"ни қабул қилади.
Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.