Канар оролларида туризмга қарши митинг бўлиб ўтди

Канар оролларида туризмга қарши митинг бўлиб ўтди

Ўтган шанба куни минглаб одамлар “Канар оролларининг чегараси бор”, “Канар ороллари сотилмайди” каби шиорлар билан Канар оролларининг асосий шаҳарлари кўчаларига чиқди.

Намойишчилар ҳукуматдан иқтисодиётнинг туризмга мослаштирилган моделини ўзгартиришни талаб қилишмоқда. Сабаб — туристлар туфайли оролда ҳамма нарса қиммат бўлиб кетгани ва экология бузилаётгани.

Канар ороллари – 7та оролдан иборат архипелаг. У Испанияга тегишли бўлиб, Африка шимолида Атлантика океанида жойлашган. Канар ороллари ўзининг пляжлари билан машҳур.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!