Канада бош вазири Владимир Зеленский билан учрашмоқчи

Канада бош вазири Владимир Зеленский билан учрашмоқчи

Канада бош вазири Жастин Трюдо Киевда Украина президенти Владимир Зеленский билан учрашмоқчи. Бу ҳақда Канада делегациясидаги манбаларга таяниб, Reuters хабар бермоқда.

Aввалроқ Трюдо Киев вилоятида жойлашган Украинанинг Ирпин шаҳрига келганди.

Трюдо Канададаги украин диаспорасини Ирпиндаги инфратузилма объектларини тиклаш учун қўллаб-қувватлаши кутилмоқда. Бу ҳақда Ирпин мери Aлександр Маркушин маълум қилди.

Бундан олдин AҚШнинг биринчи хоними Жилл Байден Ужгородга ташриф буюргани ва у ерда Украина президентининг рафиқаси Елена Зеленская билан учрашгани хабар қилинганди.

Украина президенти Владимир Зеленский, ўз навбатида, AҚШ президенти Жо Байден Киевга ташриф буюриши кераклигини айтди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Билдирилган фикрлар (5 )

    SHER
    Келиб кетишворади хаммаси эртагини айтиб.
    Хамза
    Иштнгни килсанг бумийди ми
    Ш ..Д
    Куриш ким сенга каршилик килади нима узгаради сани куришганда
    Tulkin
    Келиб учрашиб бўлди. Сизлар эски хабарни бервосилар Жастин трюдо ва зеленский учрашуви бўлиб ўтди.
    Xan
    👍