“Мексика журналистлар учун энг хавфли давлатларнинг 2020 йилги рейтингида 13 та қотиллик билан охирги 5 йил ичида 4-марта 1-ўринни эгаллади”, деб маълум қилинган Халқаро журналистлар федерацияси (IFJ) сайтида.
Бу борада 2-ўринни 5 нафар журналист ўлдирилган Покистон эгалламоқда. 3-ўринни Афғонистон, Ҳиндистон, Ироқ ва Нигерия ўзаро бўлишмоқда. Ушбу давлатларда 2020 йилда 3 нафардан журналист ўлдирилган.
Шунингдек, 2020 йил давомида Филиппин, Сомали ва Сурияда 2 нафардан журналист ўлдирилган.
IFJ 2020 йилда умумий ҳисобда 42 нафар журналист ўлдирилганини қайд қилган. Бу кўрсаткич 2019 йилдагига нисбатан 7 тага кам. Бироқ ташкилотнинг таъкидлашича, журналистлар ўз хизмат мажбуриятларини бажаришда ҳамон таҳдидларга ва ҳаётлари учун ўлим хавфига тўқнаш келишмоқда.
IFJ маълумотларига кўра, ҳозирда 34та давлатда 235 журналист ҳибсда ушлаб турилибди. Бу рўйхатга ОАВнинг гаров пули эвазига озодликка чиқарилган ходимлари киритилмаган. IFJ ўтказган тадқиқотнинг кўрсатишича, баъзи журналистлар ўзларига ҳеч қандай айблов билдирилмаган ҳолда қисқа муддатга ҳибсда ушлаб турилади, бу эса улар томонидан қонунбузарликлар содир этилмаганини кўрсатади. Шунингдек, ОАВ ходимлари кўпинча оммавий норозиликлар ортида ушланганлар.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди.
Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.