ЮНЕСКОнинг ҳисоботига кўра, 2023 йил августидан 2025 йил майигача бўлган даврда жами 163 нафар журналист ҳалок бўлган. Улардан 109 нафари қуролли низолар ҳудудида ўз ҳаётидан айрилган. Энг кўп журналист ҳалок бўлган ҳудудлар сифатида Ғазо (46 нафар), Судан (13 нафар) ва Украина (8 нафар) қайд этилган. Шунингдек, ўлдирилганлар орасида 12 нафар аёл журналист ҳам бор.
БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш бу вазиятни кескин қоралади. Унинг таъкидлашича, Ғазода журналистлар ўлими даражаси “жуда юқори” бўлиб, ҳар бир ҳолат юзасидан мустақил ва холис тергов ўтказилиши зарур. Шунингдек, Ғазо ҳудудига халқаро журналистларнинг киришига қўйилган тақиқ “қабул қилиб бўлмайдиган ҳолат” сифатида баҳоланди.
ЮНЕСКО маълумотларига кўра, зўравонлик фақат уруш ҳудудларида эмас, балки тинч давлатларда ҳам кузатилмоқда. Хусусан, Мексика хавфли ҳудудлардан бири сифатида қайд этилган — бу ерда 15 нафар оммавий ахборот воситалари ходими ҳалок бўлган. Айрим тинч минтақаларда журналистларга таҳдид даражаси ҳатто можароли ҳудудлардагидан ҳам юқори экани таъкидланган.
Минтақалар бўйича журналистларга қарши энг кўп зўравонлик ҳолатлари Араб давлатларида (82 ҳолат), Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзасида (34 ҳолат), Осиё–Тинч океани минтақасида (30 ҳолат), Европа ва Шимолий Америкада (12 ҳолат) ҳамда Африкада (5 ҳолат) қайд этилган.
БМТ Бош котиби ўз баёнотида: “Журналистлар сукут сақлашга мажбур қилинганда, бутун жамият ўз овозини йўқотади”, — дея таъкидлаган. У халқаро ҳамжамиятни журналистларни ҳимоя қилиш ва уларга қарши жиноятларни жазолаш чораларини кучайтиришга чақирган.
Ўзбекистон футболида катта ўзгаришлар даври бошланмоқда. Президентнинг янги қарорига мувофиқ, Суперлига клубларини молиявий соғломлаштириш ва босқичма-босқич хусусий секторга ўтказиш бўйича аниқ «йўл харитаси» белгиланди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Шадаев "VK", "Ozon" ва "Яндекс" каби йирик платформа вакиллари билан ҳам учрашиб, улардан "VPN" орқали кирувчи фойдаланувчилар учун чекловлар қўйишни сўради.
Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур маҳсулотлар Қирғиз Республикасидан ноқонуний равишда олиб кирилган бўлиб, уларнинг бир қисми ярим тайёр, яна бир қисми эса қайта ишланган ҳолатда бўлган.
Озарбайжонда 33 ёшли эркак шок ҳолатга олиб келган ҳаракати билан фуқаролар эътиборини тортди. У аввало онасига ҳужум қилиб, уни вафот эттирди, кейин эса ўз жонига қасд қилиб, ўзини ёқиб юборди.