ЖССТ: Тальк кукуни саратон касаллигини келтириб чиқариши мумкин

ЖССТ: Тальк кукуни саратон касаллигини келтириб чиқариши мумкин

🔬 Канцерогенлар саратон касалликлари ривожланиш хавфини оширувчи моддалардир. Улар баъзи озиқ-овқат маҳсулотлари, консервантлар, ароматизаторлар, полициклик углеводородлар, азобўёқлар, нитрозаминлар, оғир металл тузлари, алкалоидлар таркибида кўп учрайди.

📌 Энди ушбу рўйхат янада кенгайди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳузуридаги Халқаро Саратон тадқиқотлари агентлиги (IARC) тальк кукунини потенциал канцероген моддалар рўйхатига киритди.

🩺 Бунинг учун 13 мамлакатдан жалб этилган 29 нафар экспертдан иборат ишчи гуруҳ ўрганишлар олиб борди. Мазкур жараёнда тальк кукунидан фойдаланган аёлларда тухумдон саратони билан касалланиш ҳолатлари кўпайгани ҳисобга олинди.

🧫 Қолаверса, целлюлоза-қоғоз саноатида хотин-қизларнинг тальк билан таъсирланишига қаратилган тадқиқотлар натижалари ҳам таҳлил қилиб чиқилди. Шу тариқа бу минерал 2А хавф гуруҳига мансуб, деб таснифланди.

🔎 Ўз навбатида, тальк кукуни билан ишлов берилган тажриба каламушларида хавфли ўсмалар ривожланиши қайд этилган изланишлар хулосалари инобатга олинди.

📎 Эслатиб ўтамиз, тальк ер остидан қазиб олинадиган табиий минерал бўлиб, кўпинча болалар кукуни тайёрлашда қўлланилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!