ЖССТ игнасиз вакциналар қачон тайёр бўлишини айтди

ЖССТ игнасиз вакциналар қачон тайёр бўлишини айтди

Коронавирусга қарши янги вакциналар игнасиз ва уларни хона ҳароратида сақлаш мумкин бўлади. Улар шу йилнинг охири ё келаси йил тайёр бўлади. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти топ-мутахассиси маълум қилди.

«Олтитадан саккизтагача бўлган янги эмлашлардан кейин клиник синовлар ўз ниҳоясига етиши ва вакцина регулятор текширувидан ўтиши мумкин», дейди ЖССТнинг катта мутахассиси Сумя Сваминатан.

Янги вакциналар яқин бир йил ичида истеъмолга киритилади. Дунёга янги иммунизациялар керак, зеро коронавриуснинг янги версиялари яшин тезлигида тарқалиб, жаҳонни забт этаётган бир пайтда фармкомпаниялар талабни қондира олмаяпти. «Ҳозирча 122 мамлакат аҳолисини эмлашни бошлаган», дея хабар беради Bloomberg агентлиги.

«Биз ихтиёримиздаги вакциналардан ҳайратдамиз. Уни янада яхшилашимиз мумкин. 2022 йилда вакциналарни яхшилаш эҳтиёжини кўрамиз, деб ўйлайман», деб айтган ўзининг сил ва ОИВ тадқиқотлари билан танилган атоқли ҳинд педиатри Сваминатан.

«Тажрибадаги вакциналарнинг жорий гуруҳи муқобил технологиялар ва етказиш тизимларидан фойдаланади ва бир дозадан кўпроқ қилиниши керак. Шунингдек, оғиз орқали эмлаш, бурунга сепиладиган спрей ёхуд терига ишқаландиган мато орқали эмлаш тажрибалари ҳам ўтказилмоқда. Бу алоҳида гуруҳдаги инсонлар, жумладан, ҳомиладорларни эмлашга ишларини анча осонлаштиради», дейди Сваминатан.

Одамларда 80дан ортиқ вакциналар синовдан ўтказилмоқда ва уларнинг баъзилари ҳали бошланғич босқичда. Коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиққан компаниялар аллақачон препаратнинг сўнгги ойларда тарқалиб кетаётган янги штаммларига қарши янгиланган версиялари устида ишлашни бошлаб юборишган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!