ЖССТ: Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган сироп уч давлатда 300 дан ортиқ одамни ўлдирди

ЖССТ: Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган сироп уч давлатда 300 дан ортиқ одамни ўлдирди

Улар орасида Ўзбекистон ҳам бор

“Док-1 Макс” қурбонларининг катта қисми – 5 ёшгача бўлган болалар.

“Сўнгги тўрт ой ичида мамлакатларда диэтилен гликол ва этилен гликол миқдори юқори бўлгани тасдиқланган ёки шубҳа қилинган болалар учун рецептсиз йўтал сиропларини сотишнинг бир неча ҳолатлари қайд этилган. Бундай ҳолатлар камида еттита давлатда, жумладан – Ўзбекистон, Индонезия ва Гамбияда кузатилган”, дейилади ЖССТ ҳисоботида.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда “Док-1 Макс” туфайли 20 нафар бола ҳалок бўлди. Ўлим сабаб дори экани тасдиқланса, уларнинг ота-оналарига компенсация тўланиши айтилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!