Исроил армияси Бош штаб бошлиғи Эяль Замир пайшанба куни Эронга яна зарба бериш эҳтимолини истисно этмади. Бу баёнот Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши раҳбари Али Ларижонининг Ливанга қилган сафари ортидан берилди.
Army Radio'нинг хабар беришича, Исроилнинг марказий қисмида жойлашган Глилoт ҳарбий базасидаги маросимда сўзлаган Замир шундай деди: «Агар зарурат туғилса, Тел-Авив Эронга ҳужумни такрорлашга тайёр».
13 июнь куни Исроил АҚШнинг қўллаб-қувватлаши билан Эронга қарши 12 кунлик урушни бошлаган эди. Бунинг жавобида Теҳрон баллистик ракеталар ва дронлар билан зарбалар берди. 24 июнь куни Вашингтон оташкесим эълон қилди.
Замирнинг таъкидлашича, Исроил армияси Эрон ва унинг «қаршилик ўқи» деб аталувчи иттифоқчилари — Ливаннинг «Ҳизбуллоҳ» гуруҳи ва Ямандаги ҳусийларга зарбалар берган ва «ҳар қандай зарурат туғилганда яна амалга оширишга тайёр» эканлигини билдирган.
У сўнгги тўқнашувни «превентив (олдидан олувчи) уруш» деб атади.
Шунингдек, сўнгги ҳафталарда Исроилнинг бошқа расмийлари — жумладан, мудофаа вазири Исраэль Кац ва т ashқи ишлар вазири Гидеон Саар ҳам Эронга нисбатан янги ҳужум эҳтимолини инкор этмаган эди.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.