Испанияни ўрмон ёнғинлари қамраб олди
Испанияда кенг кўламли ўрмон ёнғинлари авж олган: алоф қишлоқлар ва ўрмонларни йўқ қилмоқда, минглаб одамлар уйларини тарк этишга мажбур бўлмоқда, қутқарувчилар эса ёнғинга қарши курашмоқда. Ҳозиргача уч киши ҳалок бўлган, улар орасида ёнғинни ўчиришда иштирок этган икки нафар ихтиёрчи ҳам бор.
Улардан бири, 37 ёшли эркак, тан жароҳатлари натижасида шифохонада вафот этган, иккинчиси эса отларни қутқариш чоғида ҳаётдан кўз юмган.
Энг кўп зарар кўрган ҳудудлар: Кастилия ва Леон, Галисия, Валенсия ва Эстремадура. Европа ўрмон ёнғинлари ахборот тизими маълумотларига кўра, жорий йил бошидан бери Испанияда 148 минг гектардан зиёд майдон ёниб кетган — бу Германиянинг Гамбург шаҳри майдонидан икки баробар катта.
🔹 10 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинган
🔹 4000 нафардан зиёд одам — ўт ўчирувчилар, аскарлар ва ихтиёрчилар — 38°Cдан юқори иссиқликда ёнғин билан курашмоқда
Охирги кунларда, Испания полицияси поджогда гумон қилинган тўрт кишини ҳибсга олди. Полиция маълумотларига кўра, улардан бири 2200 гектар ўрмонни ёндирган ёнғинга сабабчи бўлган. Аммо ҳозирча уларнинг мотивлари номаълум.
🇪🇸 Испания Европа Иттифоқидан ёрдам сўради. 🇫🇷 Франция тезда жавоб қайтариб, чегара орқали ёнғинни ўчириш учун иккита махсус самолёт юборди.
Ёнғинлар шунингдек, Европанинг бошқа давлатларида ҳам кузатилмоқда: Греция, Португалия, Италия ва Балкандаги давлатларда.
