Жорий йилнинг 12-14 декабрь кунлари Фанлар академияси 80 йиллик юбилейига бағишланган тантанали тадбирлар, халқаро анжуман ўтказилади.
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Ўзбекистон Фанлар академияси ахборот хизмати раҳбари Гулноза Шарофова маълум қилди.
Маданият вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлиги билан ҳамкорликда Фанлар академиясининг ташкил топиши ва ривожланиши ҳамда мустақиллик йилларида фаннинг давлат томонидан қўллаб-қувватланишига ва илмий-тадқиқот фаолиятини такомиллаштиришга бағишланган ишчи номи “Учинчи Ренессанс таянчи” ҳужжатли филм суратга олиш ишлари бошланди.
Академия тарихи ва бугунни ўзида акс эттирган китоб-альбом нашрга тайёрланмоқда.
Фидойи ва меҳнаткаш олимлар ўз илмий изланишлари натижаси бўлган кўплаб илмий рисола ва монографияларини 80-йилликка бағишлаб чоп этмоқда.
Фанлар академияси ҳақиқий аъзолиги – академикликка сайлов эълон қилинди. Сайлов ҳақидаги барча маълумотларни academy.uz расмий сайтимиз ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларидан олишингиз мумкин.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Хаби Алонсо 14 декабрь куни бўлиб ўтадиган "Алавес"га қарши сафар ўйинида ғалаба қозонмаса, истеъфога чиқарилади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
АҚШ президенти Доналд Трамп Қўшма Штатлар армияси наркотик савдосига қарши ҳарбий кампанияни кенгайтиришини ва Лотин Америкасида қуруқликдаги нишонларга зарбалар бера бошлашини маълум қилди.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.
«Қозоғистон темир йўллари» компаниясининг маълум қилишича, заҳарланиш содир бўлган поезд хусусий ташувчига тегишли ва у суратга олиш жараёни учун киностудияга берилган.