Жо Байден АҚШда коронавирусдан вафот этганлар хотирасига беш кунлик мотам эълон қилди

Жо Байден АҚШда коронавирусдан вафот этганлар хотирасига беш кунлик мотам эълон қилди

 

АҚШ президенти Жо Байден мамлакатда коронавирусдан вафот этган фуқаролар сони 500 минг нафарга етгани туфайли, ҳалок бўлганлар хотираси учун беш кунлик мотам эълон қилди. Бу ҳақда махсус брифингда Байденнинг матбуот котиби Жен Псаки маълумот берган, деб ёзмоқда «РИА Новости».

 

 

Псакининг сўзларига кўра, мамлакатда ва АҚШнинг бошқа давлатлардаги элчихоналарида байроқлар беш кун давомида тушириб қўйилади.

Ҳисоб-китобларга кўра, АҚШда яқин вақт ичида коронавирус асоратлари оқибатида қайд этилган ўлимлар сони 500 мингтадан ошади.

Аввал АҚШда 2022 йилда ҳам ниқоб тақиш мажбурияти сақланиб қолиши мумкинлиги, мамлакатда COVID-19 қурбонлари сони учта урушдаги талафотлардан ошиб кетгани ҳақида хабарлар берилган.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!