Тошкент шаҳрида жиноятларни жиловлаш, жиноятчилик профилактикасини янада такомиллаштириш, одил судловни таъминлаш ва коррупциядан ҳоли ҳудудга айлантириш бўйича Йўл харитасининг ижросини таъминлаш борасида судьялар томонидан сайёр учрашувлар ва сайёр суд мажлислари ўтказиб келинади. Хусусан, куни кеча жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судининг судьяси Аббосхон Шамахмудов томонидан “Анорзор” маҳалла фуқаролар йиғинида ЖКнинг 105-моддаси 2-қисми “м” банди билан айблаш ҳақидаги жиноят иши сайёр суд мажлисида кўрилди.
Қурилиши битмаган бинода судланувчи ва бир фуқаро ўртасида ўзаро келишмовчилик келиб чиқади. Натижада қўлидаги совуқ қурол сифатида фойдаланиши мумкин бўлган белкуракни сопи билан фуқаронинг юз қисмига уриб тан жароҳати етказган.
Суд тиббий экспертизасининг хулосасига кўра, фуқаронинг танасида ташқи нафас олиш фаолиятини бузилиш билан кечган бурун суякларини очиқ ҳолда синиб силжиши, иккала кўз атрофи тер ости гематомалари, бурун соҳаси шилинмаси ва юмшоқ тўқималар лат ейиши каби жароҳатлар аниқланган. Мазкур тан жароҳатлар оғирлик даражасига кўра, “ўртача оғир” тан жароҳатларига киради.
Сайёр судда судланувчи айбига тўлиқ иқрорлигини билдирди.
Судланувчи Жиноят кодексининг 105-моддаси 2-қисми “м” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилди ва унга шу модда билан 4 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
ЖКнинг 62-моддаси тартибида дастлабки қамоқнинг бир кунини озодликни чеклашнинг бир кунига тенглаштириб ҳисоблаб, яъни дастлабки қамоқда 28 кун бўлганини инобатга олиб, ушбу муддатни жазонинг муддатидан айириб ташлаб, узул-кесил ўташ учун 3 йил 11 ой 2 кун муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Озодликни чеклаш жазоси яшаш уйида кечки соат 20:00 дан эртаси куни эрталаб соат 07:00 га қадар ўташ белгиланди.
Жабрланувчига маънавий зиённи ундириш масаласи бўйича фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилди.
Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган, судланувчи ва жабрланувчи ҳукм нусхасини олган кундан бошлаб, йигирма сутка ичида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг апелляция инстанциясига шикоят бериш ёки протест билдиришга ҳақли экани тушунтирилди.
Интернет ижтимоий тармоқларида Бешариқ туманида “ёввойи” кимса пайдо бўлгани ва аёллар, болaларга ташланиб қолаётганлиги ҳақида тарқалган хабар Фарғона вилояти ИИБ томонидан ўрганиб чиқилди.
“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 август куни Туркманбоши шаҳридаги "Аваза" миллий туризм ҳудудида ўтаётган БМТнинг Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференциясида иштирок этди.
Исроил Суриядаги айирмачи кучлар орқали мамлакатни бўлиб ташлашга уринмоқда. Бу ҳақда Сурия ахборот вазири Ҳамза ал-Мустафо Туркиянинг “Anadolu” ахборот агентлигига берган интервьюсида маълум қилган.
Болани ерда маҳаллий аҳоли вакили топиб олиб, тез ёрдам чақирган. Ҳодиса жиддийлигига қарамай, бола ҳушини йўқотмаган. Унинг қўли синган, умуртқа поғонаси чўзилган
Маълум қилинишича, аёл давлат чегараси чизиғидан 80 метр масофада, чегара ҳудудида ноқонуний равишда бўлиб, Қозоғистон ва Россия чегарасини расмий ўтиш пунктларидан ташқарида кесиб ўтмоқчи бўлган.
1 августдан бошлаб АҚШ президенти Доналд Трамп Жанубий Корея ва Ҳиндистондан олиб кириладиган маҳсулотларга янги бож тўловлари жорий этилишини эълон қилди. Унда икки давлатга турлича ёндашув намоён бўлди.
Грециядаги қаттиқ иссиқлик фонида яна бир йирик ўрмон ёнғини келиб чиқди — бу сафар Коринф шаҳри яқинида, жанубий муниципалитетдаги тоғли ҳудудда. Ҳокимият маълумотларига кўра, ёнғин тез суратда тарқалган ва маҳаллий аҳоли ўз уйларини шошилинч тарк этишга мажбур бўлган.
Ғазо секторидаги очлик хавфи борасида “Save the Children”, “Chegarasiz шифокорлар” каби йирик ташкилотлар ҳам иштирок этган 100 дан ортиқ инсонпарварлик гуруҳи қўшма баёнот билан чиқди.
Украина пойтахти Киев ва мамлакатнинг бир қатор шаҳарларида "Миллий коррупцияга қарши кураш бюроси" (НАБУ) ҳамда "Махсуслаштирилган коррупцияга қарши прокуратура" (САП) ваколатларини чекловчи қонунга қарши оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтди.
Истанбул Россия ва Украина ўртасида 2022 йил 24 февралда бошланган урушни тугатиш мақсадидаги тўғридан-тўғри музокаралар майдони бўлиб қолмоқда. Томонлар учинчи раундни ўтказишга ўзаро розилик берган.
Сайёра тезроқ айланмоқда, 10 июль йилнинг энг қисқа куни бўлди, у стандарт 24 соатдан 1,36 миллисонияга камроқ давом этди. Бу ҳақда DW халқаро Ер айланиш хизмати ва АҚШ ҳарбий-денгиз обсерваториясига таяниб хабар бермоқда.
Жаҳон маркетплейсларида мазкур ўйинчоқ 22 доллардан 900 долларгача сотилмоқда. Миллий маркетплейсда эса мазкур ўйинчоқларни 45 минг сўмдан топиш мумкин.
Хабарга асосан, ёнғинни ўчириш учун 5 та ёнғин-қутқарув экипажлари соат 10:57 да воқеа жойига бориб, 11:17 да ўраб олинган ва ёнғин соат 11:50 да тўлиқ ўчирилган.
Россия чегарачилари сўннги пайтларда Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларини радикал диний каналларга обуна бўлгани учун мамлакатга киритишдан бош тортмоқда. Бу ҳолат ТАСС агентлиги ўрганган 20 дан зиёд суд материалларида қайд этилган.
Эронда кузатилаётган ғайритабиий иссиқ об-ҳаво туфайли сув омборларидаги сув сатҳи сўнгги бир асрдаги энг паст даражага тушди. Бу эса мамлакат бўйлаб сув ва электр таъминотида жиддий узилишларга сабаб бўлмоқда.
Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Истанбулда бўлиб ўтаётган IDEF-2025 мудофаа кўргазмасида нутқ сўзлар экан, Ғазода рўй бераётган воқеаларга нисбатан жаҳон ҳамжамиятининг сукутини қаттиқ танқид қилди.