ЖЧ-2022да муаммо: ФИФА «камалак ранг» сардорлик боғичи таққан футболчиларни огоҳлантирди

ЖЧ-2022да муаммо: ФИФА «камалак ранг» сардорлик боғичи таққан футболчиларни огоҳлантирди

ФИФА Қатарда бўлиб ўтаётган Жаҳон чемпионатида ЛГБТ рангида сардорлик боғичи тақишни танлаган футболчиларга огоҳлантириш берди.

Англия терма жамоаси ҳужумчиси Харри Кейн ЖЧ-2022 ўйинларига «камалак ранг» сардорлик боғичи билан ўйинга киришни режалаштираётгани хабар қилинганди. Бироқ ФИФА Кейнни сардорлик боғичи рангини рухсат этилган рўйхатдан танлашга ундаган ва агар футболчи тақиқни бузса, сариқ карточка билан жазоланиши билан таҳдид қилган.

Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионатида “камалак ранг” сардорлик боғичларини бошқа жамоалар, жумладан, Уэлс, Германия, Бельгия ва Голландия сардорлари ҳам тақиб юришади. Хуллас, Голландия терма жамоаси сардори Виржил ван Дейк ЛГБТ вакилларини қўллаб-қувватлаш мақсадида майдонга барибир ўша боғичда ўйнашини айтди.

The Guardian билан суҳбатлашган Қатарнинг икки манбаси, бу фақат ФИФА қарори эканлигини ва улар томонидан боғич бўйича ҳеч қандай босим бўлмаганини айтган.

ФИФА баёнотида шундай дейилган: “Бу ФИФА жиҳозлари қоидаларининг 13.8.1 моддасига мос келади, унда айтилишича: “ФИФА финал мусобақаларида ҳар бир жамоа сардори ФИФА томонидан тасдиқланган сардорлик либосини кийиши шарт”.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!