Тошкент халқаро инвестиция форумида умумий қиймати 30,5 миллиард долларлик инвестиция келишувлари ва савдо шартномалари имзоланди, дея хабар берди Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.
Пойтахтда 9-12 июнь кунлари турли манзилларда Тошкент халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтди. Бу йилги форум 8 мингдан ортиқ иштирокчини, жумладан, 97 мамлакатдан 3 мингга яқин хорижий меҳмонни жалб қилди.
ТХИФ-2025 доирасида дунёнинг ўнлаб мамлакатларидан 150 дан ортиқ нуфузли спикерлар — инвесторлар, иқтисодий экспертлар ва расмийлар иштирокида 36 та панел сессиялари бўлиб ўтди.
Форумда Ўзбекистоннинг саноат салоҳиятини акс эттирувчи кенг кўламли саноат кўргазмаси ҳам ўтказилди. Кўргазмага ҳар куни 2 000 дан ортиқ киши ташриф буюрди, унинг майдонларида B2B ва B2G форматларида 500 дан ортиқ учрашувлар ўтказилди.
“Форум доирасида умумий қиймати 30,5 миллиард долларлик инвестиция келишувлари ва савдо шартномалари имзоланди”, — дейилади хабарда.
Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратовнинг қайд этишича, ушбу муҳим воқеаларнинг барчаси етакчи халқаро инвесторларни, давлат органлари, молия институтлари ва ишбилармон доиралар вакилларини бирлаштирди.
"Биз келгуси йилда Тошкентда янги ғоялар, илғор ташаббус ва инновацион форматлар билан яна бир бор учрашишни интиқлик билан кутиб қоламиз", — деди Лазиз Кудратов.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Римнинг "Рома" клуби ва Ўзбекистон терма жамоаси марказий ҳужумчиси Элдор Шомуродов Ўзбекистон тарихидаги энг яхши футболчи ким эканлиги ҳақидаги саволга жавоб бера олмади.
Эрон Теҳроннинг тўхтатишга рози бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган тинчлик келишувининг муддати яқинлашар экан, Исроилга бир нечта босқичли ҳаво ҳужумларини бошлади.
"Теҳроннинг амалиётлари “дўст ва қардош Қатар давлати ва унинг халқи учун таҳдид ёки хавф туғдирмайди”, дейилади Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши баёнотида.
АҚШ президенти Дональд Трамп ўзи Эронга қарши уюштирган зарбаларни “том маънода ҳарбий муваффақият” деб атаб мақтаган бир пайтда, демократлар уни ваколатини ошириб юборганликда айблашди.
Мексика президенти Клаудия Шейнбаум видеомурожаатида минтақадаги барча тадбирлар тўхтатилганини таъкидлади ва аҳолини уйда ёки бошпаналарда қолишга чақирди.
БМТ 2024 йилда болаларга қарши ҳарбий низолардаги зўравонликлар «мисли кўрилмаган даража»га етганини маълум қилди. Энг кўп ҳуқуқбузарликлар Ғазо ва ишғол этилган Ғарбий соҳилда Исроил армияси томонидан содир этилган.