ЖЧ—2021. Ўзбекистон футзал терма жамоасидан яна аламли мағлубият

ЖЧ—2021. Ўзбекистон футзал терма жамоасидан яна аламли мағлубият

Ўзбекистон футзал терма жамоаси 15 сентябрь куни Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинини ўтказди.

Ўзбекистонлик футзалчилар иккинчи турда Россияга қарши баҳс олиб борди. Биринчи бўлимда россияликлар иккита тўп фарқи билан олдинга чиқиб олди. Иккинчи бўлимда Даврон Чориев ва Машраб Одилов гол уриб, ҳисобни тенглаштирди.

Бироқ тажрибали Россия терма жамоаси Ниязовнинг иккита голидан кейин ҳисобни 2:4 кўринишига келтирди.

Гуруҳнинг иккинчи ўйинида Миср терма жамоаси Гватемалани 6:3 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Шу тариқа кейинги босқич масаласи сўнгги турга қолди. Ўзбекистон 18 сентябрь куни сўнгги турда Мисрга қарши баҳс олиб боради.

ЖЧ—2021

2-тур баҳси

15 сентябрь, чоршанба

Ўзбекистон — Россия 2:4

Голлар: 0:1 — 10 Робиньо, 0:2 — 11 Ниязов, 1:2 — 21 Чориев, 2:2 — 27 Одилов, 2:3 — 34 Ниязов, 2:4 — 34 Ниязов.

Ўзбекистон: Равшан Элибоев, Ихтиёр Ропиев, Илҳом Ҳамроев, Ҳусниддин Нишонов, Даврон Чориев

Захира: Рустам Умаров, Анасхон Раҳматов, Машраб Одилов, Музаффар Аҳаджонов, Дилшод Раҳматов, Элбек Тўлқинов, Акбар Усмонов, Хушнур Эркинов, Суннатилла Жўраев.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!