ЖЧ-2018. Месси “қовун туширди”, Аргентина Исландияни мағлуб эта олмади

ЖЧ-2018. Месси “қовун туширди”, Аргентина Исландияни мағлуб эта олмади

2018 йилги жаҳон чемпионати гуруҳ босқичидаги Аргентина ҳамда Исландия ўртасидаги ўйин кутилмаган натижа билан якунига етди.

Ўйинда дастлаб Агуэро ҳисобни очди. Кейин эса исландияликлар ҳисобни тенглаштиришни уддалашди.

Ўйин давомида бош ҳакам исландияликлар дарвозаси томон пеналти белгилади. Аммо Месси 11 метрлик жарима зарбасини голга айлантира олмади, исландияликлар посбони зарбани қайтарди.

Шу тариқа дастлабки сенсатсия қайд этилди. Аргентина Исландия билан 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.

Голлар: 1:0 19 Агуэро, 1:1 23 Финнбогасон.

Аргентина Кабальеро, Рохо, Отаменди, Тальяфико, Маскерано, Биглия (Банега, 54), Сальвио, Меса (Игуаин, 84), Ди Мария (Павон, 75), Месси, Агуэро.

Исландия Халльдоурссон, Сигурдссон, Магнуссон, Сэварссон, Арнасон, Хадльвредссон, Гуннарссон (Скуласон, 76), Сигурдссон, Гудмундссон (Гисласон, 63), Бьярнасон, Финнбогасон (Сигурдарсон, 89).

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!