Жаҳон банкининг Директорлар кенгаши Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини модернизатсия қилиш лойиҳасини амалга ошириш учун $500 млн миқдорида маблағ ажратишни маъқуллади, дея хабар қилди банк матбуот хизмати.
Лойиҳа Ўзбекистондаги қишлоқ хўжалик илмий-тадқиқот институтларини модернизатсиялаш, амалий тадқиқотларни амалга ошириш ва мамлакат қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун зарур бўлган илғор ишланмаларни жорий этишга ёрдам беради, дейилади хабарда.
Бундан ташқари, лойиҳа фаолияти туфайли фермерлар ва қишлоқ хўжалиги корхоналари замонавий агротехнологиялардан фойдаланиш, турли қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича маслаҳатлар, агро логистика хизматлари ва бизнесни ривожлантириш учун узоқ муддатли кредитлар олиш, шунингдек, унинг маҳсулдорлигини ошириш имкониятига эга бўладилар. Бу қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг сифати ва ассортиментини яхшилайди ва маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг ички ва ташқи бозорларда иштирокини оширади.
«Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулотнинг 30 фоиздан ортиғи қишлоқ хўжалигида яратилган. Бу эрда жами ишчи кучининг 27 фоизи ёки 3,6 миллионга яқин ишчи ишлайди ва экспортдан тушган даромаднинг 25 фоизи ишлаб чиқарилади, — деди Хидеки Мори, Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари. — Соҳани модернизатсия қилиш қишлоқ жойларда юқори маошли иш ўринларини яратишга, озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлашга ва мамлакатнинг экспорт даромадларини оширишга ёрдам беради».
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди.
Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.