Жайрон овчилари судланди

Жайрон овчилари судланди

Бухоро вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизматининг хабарига кўра, 5 ой муқаддам, аниқроғи 2019 йилнинг 24 августдан 25 августга ўтар кечаси Қоракўл туманининг 5 нафар фуқаролари томонидан уч дона ов қуроли ҳамда кучли ёритиш қувватига эга прожекторлардан фойдаланган ҳолда туманнинг Қоракўл ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжалиги ҳудудидан Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган, ҳайвонот оламининг ноёб турларидан бўлган 2 бош урғочи жайронларни овлашган эди. 

Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 202-моддасига мувофиқ иш қўзғатилиб, ҳужжатлар тегишли тартибда расмийлаштирилиб, судга оширилган эди, дея маълум қилди "ekologuz" телеграм канали.

2020 йилнинг 7 феврал  куни эса ушбу суд ишининг якуний қисми Қоракўл туманининг жиноят судида бўлиб ўтди.

Суд қарорига мувофиқ қонунбузарликни содир этган 5 нафар фуқаронинг 4 нафарига Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 202-моддаси 3-қисмининг тегишли бандларига мувофиқ 3 йил муддатга, 1 нафарига эса 4 йил муддатга озодликдан чеклаш жазоси белгиланиб, уларга жами 66 900 000 сўм миқдорда табиатга етказилган зарар ҳисобланди ва ундириб олинди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!